"Пахтакор"нинг икки футболчиси терма жамоа лагерини тарк этди

Tolibjon Qosimov
27 май 2021
Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Игорь Сергеев МТЖ сафига қачон қўшилиши аниқ

Эртага терма жамоамиз Дубайга учиб кетади ва 29 май куни Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. 1 июнь куни вакилларимиз Саудия Арабистонига учиб кетади.

"Championat.asia" сайти олган маълумотга кўра, "Пахтакор" жамоаси вакиллари Фарруҳ Сайфиев ҳамда Шароф Муҳитдинов терма жамоа лагерини тарк этган. Тез орада ҳар икки футболчи ўз клуби машғулотларига қўшилади.


Терма жамоанинг Дубайга йўл оладиган якуний таркиби ҳозирча эълон қилингани йўқ.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia