"Турон" бугун Суперлигада дебют қилади. Жамоа уй учрашувларини қабул қиладиган стадион дербига тайёр

Aslanov Jasurbek
10 мар 2021
Яйпаннинг "Турон" жамоаси бугун Coca Cola Суперлига биринчи турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Бугунги учрашувга мезбонлик қиладиган "Ўзбекистон" стадиони шай ҳолатда. Қуйида фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

ТУРОН – ҚЎҚОН-1912
10 март 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 16:15 (Спорт тв LIVE)
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Суперлига дебютанти Яйпаннинг "Турон" клуби элитадаги дастлабки расмий учрашувни "Қўқон-1912"га қарши ўтказади. Табиийки бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро ўйин ўтказишмаган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати