28 январь куни "Нефтчи" "Машъал" билан "Оқ-тепа"да ўйнайди
Narzulla Saydullayev
27 янв 2014, 08:26
Тошкентда йиғин ўтказаётган Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа назорат ўйинларига ҳам эътибор қилмоқда.
"Металлург", "Оқ-тепа", "Олмалиқ" ва "Сўғдиёна" жамоаларига қарши ўйнаган фарғоналиклар 28 январь куни яна бир ўйин ўтказишади. Шу куни "Оқ-тепа" стадионида "Машъал" клубига қарши баҳс бўлиб ўтади.