

Гап шундаки, петербурглик мухлислар футболчини яхши кайфиятда кутиб олмаган ва унга нисбатан ирқчилик муносабатини кўрсатишган. Аввалроқ, жамоанинг фан-клубларидан бири «Зенит» раҳбариятидан қора танли футболчиларни сотиб олмасликка чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик хавбек РПЛнинг 4 тури доирасидаги «Краснодар»га қарши баҳсда (1:1) захирадан майдонга тушиб, дебют ўйинини ўтказди.



