UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Боруссия" ҳужумчиси Бундеслигада гол урган энг ёш англиялик футболчи бўлди  3 17:11"Барселона"дан "Реал"га ўтган яна бир футболчи бор экан  10 17:09Каталония дербиси. "Эспаньол" ғалабага эришди  2 16:55Olamsport: Ўзбек ва қозоқ боксчилари рингда тўқнаш келди, спортчимиз Жаҳон кубоги совриндори ва бошқа хабарлар  0 16:52Рожерс "Арсенал"ни бошқарадими?  2 16:36"Арсенал" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум  4 16:23"Ливерпуль" - "Рома" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум  9 16:10Кейн: "Узоқ вақт давомида МЮдан учралган ушбу мағлубиятни унута олмайман"  7 15:58Футбол тарихидаги энг совриндор футболчилар ФОТО  23 15:43Вудворд Моуриньога: "Ютқазсак ҳам ҳаммаси жойида бўлади"  3 15:37Кичкина болакайдан футбол юлдузига айланганлар ФОТО  21 15:26Алексис Санчес: "Кейинги мавсум МЮ билан барчасини ютишни истайман"  8 15:13ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:1  22 15:01Омар Момани: Иньеста ва кубок  11 14:56Гвардиола "Арсенал"нинг бош мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди  4

2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS) Янгиликлар

2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)

Андроид смартфонлар ёки Apple компаниясининг iOS тизимида ишловчи iPhone аппаратлари ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб қолди.

Бўш вақтимизда зерикмаслик учун ушбу смартфонларда турли ўйинлар ўйнаймиз, мусиқа эшитамиз. Эътиборингизга сиз учун қизиқ бўлган футболга оид 7та мобил ўйинни тақдим этамиз.


Retro Soccer

Minecraft графикаси услубида ишланган ушбу ўйин эски платформалар ишқибозлари учун ажойиб совға. Денди ва Сегада футбол ўйнаган йигит ва қизлар "Retro Soccer"ни севиб қолишлари аниқ. Турли терма жамоаларни бошқариб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва унда ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан чиқарманг.


Real Football 2018

Ҳақиқий футболга ўхшаб кетадиган "Real Football"да ажойиб режим бор. Унда дўстларингиз билан 5га5 футбол ўйнашингиз мумкин. Бундан ташқари, ўйинда агентлик тизими мавжуд. Сиз футболчиларингизнинг савиясини ошириб, уларни сотишингиз ёки бошқа клублардан ўйинчилар харид қилишингиз мумкин.


Pixel Cup Soccer 16

Аёллар футболи, 18 та стадион, мултиплэйр режим, турли лигалар мавжуд бўлган Pixel Cup Soccer 16 сизга ёқиб қолиши аниқ. Ретро услубда ишланган ўйинда сирпаниш (подкат), дриблинг ва зарбадан фойдаланиб рақибларингизни таслим этинг.


Score! HERO

3D графикага эга ушбу ўйин орзуларингизни ҳеч бўлмаса ўйинда рўёбга чиқишини таъминлайди. Исмингизни ёзинг ва номингиз туширилган футболкали футболчини Европа грандлари тўпурарига айлантиринг. Физика қонунларига тўлиқ амал қилувчи ушбу ўйинда голлар уриб, чемпион ва футбол юлдузига айланинг!


SkillTwins Football Game 2

10 мингдан ортиқ босқич билан бойитилган ўйинда телевизорда кўрган финтларингиздан фойдаланиш имконияти бор. Турли шаҳарлар, футзал аренаси финтларни намойиш этиш учун ажойиб жой. Роналду, Роналдиньо, Мессининг ҳаракатларини такрорланг ва совринларни қўлга киритинг. Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ.


PES2018

Дунёнинг машҳур футбол симуляторини смартфонингизда ҳам синаб кўринг. Севимли клубингиз ва футболчиларингиз билан катта муваффақиятларга эришинг. Чемпионлар лигаси, афсонавий футболчилар мавжуд бўлган PES2018дан роҳат олинг. Дўстингиз бу ўйинни сиздан яхши ўйнай олишини айтяптими, унда мултиплэйр режимида бундай эмаслигини исботланг.


 FIFA Soccer (FIFA Mobile)

Дунёдаги биринчи рақамли футбол симулятори FIFA энди телефонларда. Ўзингизнинг "ULTIMATE TEAM"ни яратинг, футбол афсоналарининг очинг ва шунчаки футболдан роҳат олинг.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  496
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  260
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг