
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Лондондаги Олимпиада ўйинларида Буюк Британия терма жамоаси 1960 йилдан бери илк бор қўшма жамоа бўлиб ўйнаган.
Хабарларга кўра, Англия футбол ассоциацияси Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландияга яна Олимпиадада бир жамоа бўлиб ўйнаш таклифини юборган. Бу сафар жамоа саралаш баҳсларидан бошлашига тўғри келади. Британия олимпия қўмитаси бу таклифга рози бўлди. Жавоблар яқин вақт ичида аниқ бўлади.