UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

2013 йил 9-11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Паралимпия қўмитасининг Халқаро анжумани тўғрисида Янгиликлар

2013 йил 9-11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Паралимпия қўмитасининг Халқаро анжумани тўғрисида

Осиё Паралимпия қўмитаси қисқа муддат ичида ривожланиб, Паралимпия спортини қатор давлатларда тарғиб қилмоқда.
Бугунги кунда Паралимпия ўйинлари халқаро спорт ареналарда ёзги Олимпия ўйинлари даражасида кўтарилди. Бунинг яққол мисоли сифатида 2012 йил Лондон шаҳрида бўлиб ўтган XXX ёзги Олимпия ва XIV Паралимпия  ўйинларидир. Ташкилий қўмита томонидан бу иккита йирик спорт ўйинларини аъло даражада ташкиллаштирилганлиги Олимпия тарихида ўчмас из қолдирди.

2010 йил Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё Паралимпия қўмитасининг Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Марказий Осиёда энг фаол ва ривожланган Миллий Паралимпия ассоциацияси сифатида тан олинди. Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига Марказий Осиёда Паралимпия спорт турларини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, услубий ва амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Шу мақсадда Осиё Паралимпия қўмитаси шу йилнинг 9-11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Тошкент Халқаро анжумани” ўтказилишини маълум қилган. Анжуман “Grand Mir” меҳмонхонасида ўтказилиши режалаштирилган. Халқаро анжуманда Осиё давлатларининг 22 та Миллий Паралимпия қўмиталаридан 80 га яқин делегатлари иштирок этиши кўзда тутилган.

Иштирок этувчи давлатлар:

1. Бирлашган Араб Амирликлари
2. Хитой
3. Малайзия
4. Жанубий Корея
5. Қувайт
6. Покистон
7. Мянмар
8. Непал
9. Эрон
10. Қатар
11. Ҳиндистон
12. Саудия Арабистони
13. Япония
14. Индонезия
15. Филиппин
16. Шри-Ланка
17. Бруней
18. Қозоғистон
19. Тожикистон
20. Ироқ
21.Афғонистон
22. Ўзбекистон

Ушбу ҳаракатларнинг асосий мақсади имконияти чекланган инсонларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ҳамда уларни шу орқали ҳаётга бўлган интилишлари ва қизиқишларини янада орттиришдан иборатдир.

Халқаро анжуманнинг асосий вазифалари:

-  Осиёда Паралимпия ҳаракатини мақсадли йўналтириш дастури асосида ривожлантириш;

-  дастурнинг тўлиқ бажарилиши ва бошқа ҳудудларга тарғиб этилишини таъминлаш;

- Осиё Паралимпия ҳаракати деклорациясини имзолаш ва ушбу деклорацияни “Тошкент деклорацияси” деб номлаш;

- 2014 йил Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш ҳамда киритилган янги дастурлар билан таништириш;

-  давлатлар ва ҳудудлар ўртасида Паралимпия спортини ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниш;

-  аъзо давлатлар сонини кўпайтириш ва Паралимпия спортчилари ҳамда спорт турларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Анжуманда Халқаро Паралимпия қўмитаси вакиллари, Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти, вице-президентлари, Бош котиби, ижроқўм аъзолари, аёллар спортини ривожлантириш бўйича вакиллари, спортчилар қўмитаси вакиллари, Осиё Миллий Паралимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Молиялаштириш манбаи:

12 нафар Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбар ва ижроқўм аъзоларининг яшаши, овқатланиш ҳамда Тошкент шаҳрига келиб-кетиш авиачипталари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳисобидан қопланади. Қолган иштирокчиларнинг барча сарф-харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.

Ички транспорт ва синхрон таржима ускунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қопланади.

11 сентябрь куни якуний кечки овқат “Озиқ-овқат корхоналари” уюшмаси томонидан ташкил этилади.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақил диёримизда спортга, хусусан Паралимпия спортига берилаётган улкан эътиборлари самарасида Паралимпия спортчилари йирик халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини янада юқори поғонларга кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

“Тошкент Халқаро анжумани”да Осиё Паралимпия қўмитаси Президенти Дато Зайнал Абу Зарин нафақат Марказий Осиёда, балки Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга “Осиё Паралимпия қўмитаси ордени”ни топширишни маълум қилган.

Осиё Паралимпия қўмитаси ордени тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 
2010 йил 12-19 декабр кунлари Хитойнинг Гуанджоу шаҳрида ўтказилган ёзги Пара Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этилгани ва ўтказилганлиги муносабати билан  Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтаога “Осиё Паралимпия қўмитаси ордени” тақдим этилган. Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтао номидан Гуанжоу хокими  Вань Цинлян қабул қилган.  Ушбу Орден метал хромдан ясалган, олтин суви билан юритилган. Орденнинг умуий оғирлиги 2.1кг , ўртада катта танга ва атрофида 21 та кичкина 30мм  тангачалардан  иборат. Ўртадаги Орденнинг диаметри 10см, қалинлиги

5 мм, ташқи айланаси 7 см, ички айланаси 4 см, орден атрофи 1см  5та нақшинкор шакилдан иборат.  Орден фақатгина давлат рахбарларига  тақдим этилиб, Осиё давлатлари ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Паралимпия ҳаракатини нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё давлатлари ичида ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун  тақдим этилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика