19 ёшли Холанд ЕЧЛда Дрогбанинг рекордини янгилади

24 окт 2019, 09:25
“Зальцбург” ЕЧЛ 3-тури доирасида ўз уйида “Наполи”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Мезбонлар таркибида иккита голга ҳам 19 ёшли Эрлинг Холанд муаллифлик қилди. Ҳоланд ЕЧЛдаги дастлаби 3 та ўйинида 6 та гол уришга эришди. У мусобақанинг 1-турида “Ливерпуль” (3:4) дарвозасини 1 марта ишғол қилган бўлса, “Генк” (6:2) билан ўйинда хет-трикка эришганди.

Натижада Холанд 2003/04 йилги мавсум Дидье Дрогба “Марсель” сафида қайд этган рекордни янгилади. Дрогба мусобақа доирасидаги дастлабки 3 та ўйинида 5 та гол урганди.

Маълумот учун, Холанд жорий мавсум клуби сафида 14 та ўйинда 20 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›