Неймар 13 август куни ПСЖ сафида дебют қилиши аниқ бўлди

Aslanov Jasurbek
11 авг 2017, 17:12
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Генгам"га қарши бўлиб ўтадиган Франция чемпионатининг 2-тур учрашувида парижликлар сафида дебют қилиши мумкин.

"Барселона" ПСЖга футболчининг трансферини тасдиқловчи барча керакли ҳужжатларни юборди. Шундай қилиб, Неймар иккинчи турда майдонга тушиши мумкин. "Генгам" - ПСЖ учрашуви 13 август куни бўлиб ўтади.

Олдинроқ "Барселона" ҳисобига 222 млн. евро тушгани маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›