"1 фоиз эҳтимол, 99 фоиз ишонч" — Рафинья "Атлетико"га қарши мўжизавий камбэкка ишонмоқда
03 мар 01:48
Янгиликлар
"1 фоиз эҳтимол, 99 фоиз ишонч" — Рафинья "Атлетико"га қарши мўжизавий камбэкка ишонмоқда
"Барселона" клуби вингери Рафинья Испания Кубоги ярим финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечадиган муҳим жавоб учрашуви олдидан ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларга мурожаат қилди.
Мўжиза рўй берадими?
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги дастлабки баҳсда мадридликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишган эди. Бугун, 3 март куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи жавоб ўйини олдидан бразилиялик футболчи ўзининг саҳифасида қуйидагича қисқа ва таъсирли пост қолдирди:
"1 фоиз эҳтимоллик, 99 фоиз ишонч. Биз сизларга суянамиз".
Кўринишидан, каталонияликлар ўз майдонида ақл бовар қилмас камбэкни амалга оширишга ва финал йўлланмасини илиб кетишга жиддий ишонмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар
Murabbiy qattiq talab qilib, nazoratni o'z qo'liga olsa, kerak bo'lsa 6:0 ga yutadi.
Rafiniyami, Yamalmi, hech biriga so'z bermasligi kerak, mikrafon faqat murabbiyda bo'lishi kerak.
Mikrafon murabbiyda bo'lsin, o'yinchi topshiriqni bajarsin.
Barsaga omad