“Бунёдкор” БААда

Aziz Tukhtamuradov
16 янв 2016
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун эрталаб БААга йўл олди.

“Бунёдкор” ФК 16-30 январь кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида йиғин ташкил этиши ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бериб ўтгандик.

Бугун эрта тонгда БААга йўл олган “қалдирғочлар” тушликдан сўнг Шаржа шаҳрига етиб боришди. Вакилларимиз Шаржадаги энг муҳташам отеллардан бири бўлмиш – “Radisson blue” меҳмонхонасига жойлашишди.

Бахтиёр Бобоев раҳбарлигидаги машғулотлар шу бугунданоқ бошланади.

“Бунёдкор” ФКга оид янгиликларни веб сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com