Latest news

18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  9 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  23 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20

Зукко мухлис танлови. Дастлабки ғолиб аниқланди News

Зукко мухлис танлови. Дастлабки ғолиб аниқланди

Кеча сайтимизда биринчи марта “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон кубогига аталган 5та савол мухлислар ҳукмига ҳавола қилинди. Саволларнинг жавоблари билан танишиб олинг.

1.  Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.  
Жавоб: Баҳром Ҳакимов. “Темирйўлчи” ва “Насаф” билан финалда иштирок этиб иккаласида мағлуб бўлган.

2.  Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.   
Жавоб: Шухрат Мақсудов ва Игнатий Нестеров.

3.  Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?
Жавоб: Миржалол Қосимов 1993 йил 17та гол урган.

4.  Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?  
Жавоб: Ботир Қораев  ва Анвар Бердиев (Анвар Бердиев кеча ниҳоят кубок соҳибига айланди).

5.  Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!
Жавоб: “Бухоро” – “Хўжайли” 16:0.


Бу саволларнинг тўрттасига Абдулборий Абдусаттаров (bahodirmirzo) аниқ жавоб берган. Шу сабабли бу ўқувчини ғолиб деб эълон қиламиз ва FIFA.UZ логотипи туширилган футболка топширамиз. Совғани олиш учун сайт маъмурияти билан боғланишингиз мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” бўлиб ўтади. Сайтимизни кузатиб боринг. Футболдаги билимингизни синаб кўринг ва совғаларга эга бўлинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика