Latest news

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

Зойир Мирзаевнинг ваъдаси, “Спарк” ютган мухлис. “Насаф” – “Андижон” учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯси News

Зойир Мирзаевнинг ваъдаси, “Спарк” ютган мухлис. “Насаф” – “Андижон” учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯси

Кеча Қаршидаги "Марказий" стадионда 2-турдан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” баҳси бўлиб ўтди.

Қаршидаги очилиш ўйинига кутилганидек, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Қашқадарё клублари “Машъал” ҳам, “Насаф” ҳам янги мавсумни яхши натижа билан бошлади. Жамоаларимиз бизга кўп нарсаларни ваъда қилишган. Ишонаманки , бу ваъдалар бажарилади ва клубларимиз бутун мавсум давомида кўнгилдагидек натижаларни қайд этиб боришади. Бугун 8 март, аёллар байрами. Агарда “Насаф”нинг қайси футболчиси бугун гол урса бу билан аёлини, онасини табриклаган бўлади. Совғаси эса ҳокимликдан бўлади", - деди Қашқадарё вилояти ҳоким Зойир Мирзаев.

Учрашувдан кейин вилоят ҳокими берган ваъдасининг устидан чиқди. Зойир Мирзаев кийиниш хонасида “насаф”чиларни ғалаба билан табриклар экан, гол урган футболчилар Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдиновнинг волидалари учун кир ювиш машиналарини совға сифатида топширди.

Шунингдек шу куни мухлислар ҳам стадиондан қуруқ қўл билан қайтмади. Профессионал спорт агентлиги омадли мухлисни лоторея ўйинида аниқлади ва яккабоғлик ишқибозга “Спарк” автомобили топширилди.


Номоз Чориев
Фото: Абдилатиф Шодиев


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика