Latest news

00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  3 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди? News

Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?

17 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф", "Машъал", "Шўртан" клублари раҳбарлари, вилоят футбол Федерацияси вакиллари ва футбол мухлислари билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳокими "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни "Динамо"га таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

"Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаётган пайтларимда "Динамо"ни кучайтириш мақсадида клубга Рўзиқул Бердиевни таклиф қилдим. Унинг жавобидан жуда таъсирлангандим ўшанда - "Бор эътиборим шу клубда, мен "Насаф"сиз футболни тасаввур этолмайман", деганди Бердиев. У менга клубдан бўшатиб юбормагунларича бошқа клубга ўтиш таклифини кўриб чиқолмаслигини маълум қилганди", - дейди Зойир Мирзаев.


Футбол жамоатчилиги ва вилоят раҳбари билан бўлган илк йиғилишда Норқул Даминов бошчилик қилаётган Қашқадарё вилоят футбол Федерацияси фаолияти ҳам қониқарсиз эканлиги танқид қилиниб, ўтказилган ижтимоий сўровномада 31 фоиз аҳоли ҳатто бундай ташкилот борлигини билмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек ҳоким клублар бош менеджерларининг ҳисоботини ҳам тинглади. "Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко "аждарлар" янги мавсумда кучли учликка киришни кўзлаётганини маълум қилди. Йиғлишда ҳомийлик муаммоси ҳам ўртага ташланди. Ғузорнинг "Шўртан" клуби янги мавсумга тайёргарликни жуда кеч бошлади. Клуб ҳали ҳамон ўтган мавсумдаги қарздорликларини тўлиқ бартараф этмаган. Жамоа бош менеджери Шамиль Ярулин ҳали ҳам клубда йиллик бюджет тасдиқланмагани, ҳомийлар томонидан маблағ ташлаб берилмагинини айтиб ўтди. Вилоят ҳокими мазкур масалада албатта ёрдам беришини бироқ ўз навбатида клубдан натижани ҳам талаб қилишини таъкидлади.
"Мен уни ёки бу футболчини ўйнат демайман. Бироқ, миллиардлаб маблағ сарфланаётган соҳадан натижа сўрашга вилоят ҳокими сифатида мени ҳам мухлисларнинг ҳам ҳаққи бор. Клубларга қанча маблағ ажратилгани маълум қилинади ва шу маблағга яраша натижа ҳам талаб қиламиз. Талабни бажаролмаганларга керак бўлса чора ҳам кўрамиз", - дейди вилоят ҳокими.


Зойир Мирзаев клублар очиқлик сиёсатига ўтиш кераклигини ҳам таъкидлади: "Жамоалар кимга қанча маош бераётгани, қаерга, қанча маблағ ишлатаётганини маълум қилиб бориши керак. Шунда шаффофлик бўлади. Шунда футбол фақатгина майдон ичида ўйналади. Майдон атрофида эмас", - дея айтиб ўтди Зойир Мирзаев.


Яна бир муҳим янгиликлардан бири Қашқадарёда ҳоким кубоги тикланадиган бўлди. Вилоят ҳокими кубок баҳслари учун 400 миллион сўм ажратишини маълум қилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг жамоалари баҳс олиб боради ва Ҳоким кубоги апрель-сентябрь ойлари оралиғида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев 29 февраль куни Муборакда бўладиган "Машъал" - "Сўғдиёна" баҳсини кўриш учун очилиш ўйинига боришини маълум қилди. "Муборакка бораман. Лекин "Сўғдиёна"ни ютишинглар керак", - дея самимий ҳазил қилди вилоят раҳбари.

Йиғилиш якунида вилоят ҳокимига "Машъал" клубининг эсдалик футболкаси совға сифатида топширилди.



Номоз Чориев Қарши шаҳридан махсус
Фото: Абдилатиф Шодиев

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика