Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  1 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Зоҳид Нурматов: "Темирдан фойдаланмасангиз занглайди, футболчи ҳам шундай" News

Зоҳид Нурматов: "Темирдан фойдаланмасангиз занглайди, футболчи ҳам шундай"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов қатнашди.
- Ўйин бошида осон бўлгани йўқ. Негаки, футболчиларимизнинг мослашишлари қийин кечди. "Металлург" яхши шаклланган жамоа. Уларнинг таркиби бир неча йилдан бери ўзгармай келмоқда. Кейинги ўйинларда уларга омад тилайман. Ушбу ғалабани шаҳримиз мухлисларига бағишлайман. Қолаверса, бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматовнинг ўз жойида туриб, жамоани бошқаришда давом этишини хоҳлайман.

Ўтган турда Рижко "Насаф" билан бўлган ўйинда ҳам майдонга тушмади. Легионеримизнинг кичик жарохати бор эди. Шунинг учун у тўла тикланиб улгурмаган. Худо хоҳласа навбатдаги беллашувларда худди биринчи даврадаги сингари Рижко яна шижоат билан ҳаракат қилади. Шу пайтга қадар бир ҳужумчи билан ўйин ўтказиб келаётгандик.

Бугун 2 та ҳужумчини майдонга туширганимиз сабаби, Шаҳбоз Эркинов жарохатини энди даволаб, тўла тиклангани йўқ эди. Ўйин давомида унга ўйин амалиёти етишмаётгани ҳам сезилиб турди. Навбатдаги учрашувларда ҳам Эркиновга аввалги холатини тиклаши учун имкон бериб борамиз. Темирдан фойдаланмасангиз занглаганидек, футболчи ҳам худди шу каби ўйин амалиётини йўқотади. Умид қиламизки, Шаҳбоз биринчи даврадаги даражасига яна қайтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика