Latest news

23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  8 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  1 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  0 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  71 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда" News

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда"

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентда "А" мураббийлик лицензия учун ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.
Унда жами 20 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Хусусан "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов ҳам "А" лицензиясини қўлга киритиш илинжида ўқимоқда.

- "А" лицензиясига ўқиш 1 декабрдан бошланганди. Айтиш керакки, бу мен каби бошқа мураббийлар учун ҳам ҳар томонлама фойдали ва шу билан бирга қизиқарли ўтмоқда - дея гап бошлади Нурматов.

- Инструктор Ислом Аҳмедов биз учун янгилик бўлган дарсларни жуда яхши тушунтириб бормоқда. Шунинг учун ҳамма у кишини маърузаларини диққат билан тингламоқда.

- Ўқишда барчаси яхши. Керакли шароитлар яратилган. Турар жой, овқатланиш ва умуман "А" лицензиясига ўқиш учун тўлов 5 миллион 700 минг сўм атрофида бўляпти.

- Тўғриси, қайси мураббий ўқишга қандай тўлов қилгани менга қоронғу. Ўзим ҳозирча тўлиқ равишда тўлов қилганим йўқ. (кулиб) Балки менга ҳам клуб томонидан ёрдам қилинар.

- Мазкур курс 28 декабрга қадар давом этади. Насиб қилса шундан кейин "А" лицензиясини қўлга киритамиз.

- "Цементчи" жамоасига ўтишимни энди сиздан эшитиб турибман. Бу тўғрисида, ҳозирча ҳеч ким менга расман таклиф билан чиқмади. Қолаверса мен айни дамда мен "Навбаҳор"да бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга ёрдам беряпман. Нима бўлишини вақт кўрсатади, - дейди Зоҳид Нурматов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика