Latest news

16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  3 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  19 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман” News

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман”

“Металлург” – “Локомотив” учрашувидан кейин мезбонлар тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-  Зоҳид, ғалаба билан табриклаймиз.

-  Раҳмат. Бугунги ўйин биз учун қийин кечишини билардик. Аммо менда қандайдир хотиржамлик бор эди. Ижобий натижага эришишимизни ҳам, гол киритишимни ҳам сезгандек эдим.

-  Бугунги голингиз фаолиятингиздаги энг тезкор голми?

-  Йўқ, аввал ҳам бир марта биринчи дақиқадаёқ гол киритишга эришганман. Бу 2007 йили “Шўртан” жамоаси билан ўйинда содир бўлганди.

-  Бугунги ўйиндан кўнглингиз тўлдими?


-  Ўйиндан, жамоадошларимнинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бу йилги мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо натижадан кўнгил тўлмади. Сабаби биз иккита гол фарқи билан олдинда бора туриб. Ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганда яна ҳисобда олдинга ўтиб олгандик. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада белгиланган жарима зарбаси бизга қимматга тушди.

-  Игнатий билан яккама якка қолган ҳолатингизни изоҳлаб берсангиз...

-  Биринчи дақиқадаги яккама якка тўқнашувда Игнатийни осонлик билан доғда қолдирдим. Темирйўлчилар иккинчи таймда биринчи жавоб голнини киритгандан кейин бизда яна тезкор қарши ҳужум юзага келди ва Нестерев билан навбатдаги рандевуга чиқиб кетаётгандим. Афсуски, Игнатий жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ушлаб қолди. Ҳакам Нестеревни майдондан четлатди. Агар Игнатий шундай ўйнамаганида эҳтимол мен гол киритган ва ўйин тақдирини ҳал этган бўлармидим.


"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика