Latest news

19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  0 18:24"Барселона" Рэшфорд ўрнига бошқа футболчи топди  4 17:56"Реал" футболчисини ижарага бериши мумкин  2 17:28"Наполи" "Ювентус" билан "Байер" юлдузи учун баҳслашади  0 17:00МЮ "Ньюкасл" футболчисига кўз тикди  0 16:33Адебайор АПЛ ғолибини тахмин қилди  7 16:05Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиевнинг танловини ҳурмат қиламиз. Қийин вазият эса бизни янада тарбиялайди"  7 15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  4 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  13 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0

Златко Далич: "Муҳим ғалабани қўлга киритдик" News

Златко Далич: "Муҳим ғалабани қўлга киритдик"

ОЧЛ "B" гуруҳи 3-тур учрашуви "Пахтакор" - "Ал Айн" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич иштирок этди.
"Муҳими ғалаба қозондик ва бунинг учун бутун жамоамни табриклайман. Шу навбатда "Пахтакор" жамоасига ҳам ҳалол ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ иккинчи таймда ўз имкониятимизни фойдаланиб гол урдик ва ғалабага замин яратдик. Учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида ташаббус тўлиқлигича рақибга ўтди. Бу ғалабадан сўнг кейинги босқич учун кичик қадам ташладик. Лекин бугунги ўйин натижасини унутган ҳолда кейинги беллашувларга жиддий тайёргарликлар кўришимиз керак", - дея гап бошлади Златко Далич.

- Жамоа етакчиси Мирослав Стох жамоадошларини қийин аҳволда қолдириб кетди. У ўзини шунчалик юлдуз деб ҳисоблайдими? Унга эътирозларингиз йўқми?
- Баъзида футболчи ҳиссиётларга берилиб кетади ва ўзини майдонда йўқотиб қўяди. Бу борада ишлар олиб борилади. Стох унақанги футболчи эмас. Бу вазиятни ўрганиб чиқамиз. Лекин футболда бунақанги ҳолатлар ҳам учраб туради.

- "Пахтакор" билан ўйинда жамоа етакчилари Умар Абдулраҳмон ва Асамоа Гьян каби футболчиларни олиб келинмади. Миллий чемпионатдаги вазифани бажариб бўлганидан сўнг жамоа ОЧЛда ҳам тўлиқ куч билан ҳаракат қиладими? Ҳозирча жамоа асл кучини намойиш этаётгани йўқдек...
- Гьян ва Умар Абдулраҳмон шубҳасиз жамоамизнинг етакчи футболчилари ҳисобланишади. Биз ҳар иккала турнирда ҳам жиддий эътибор қаратганмиз ва ОЧЛда ҳам камида ўтган йилги натижани такрорлашни истаймиз. Бугунги баҳс олдидан Гьян ва Умар Абдулраҳмонга бироз дам беришга қарор қилгандик. Кейинги ўйинларда улар сафга қайтишади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика