Latest news

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  3 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  10 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган? News

Златан vs Лукаку — аслида нима бўлган?

Милан дербисининг "навбатдаги қисми"да майдон чинакамига "ёнди".

Нега Лукаку Ибрагимович билан уришиб кетай деди?

Бунинг учун Златан Ибрагимовичга алоҳида раҳмат айтиши зарур. Швециялик ҳужумчи қизил-қоралар тўқнашувининг асосий қахрамони бўлди, аммо учрашувни охиригача майдонда ўтказа олмади.

Айнан Ибрагимович 31-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Ибра яна бир бор маҳоратини намойиш қилиб, нозик зарбани амалга оширди — тўп Самир Ханданович дарвозаси устунига тегиб, тўрдан жой олди. Бироқ учрашувнинг энг қизиқ воқеалари биринчи бўлим сўнгида бўлиб ўтди. Ибра "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан тортишиб қолди. Икки қоя том маънода тўқнашди ва бир-бирларининг манзилига ширин сўзларни йўллашди.

Ибрагимович кўпинча кўрадиганимиздек, табассум қилиб турар, Ромелу эса анча асабий кўринарди ва шериклари бельгиялик йигитни базўр швецияликнинг ёнидан олиб кетишди. Лукаку ортга қайтиш нияти йўқ эди ва рақибини ҳам "йўқ қилиб юборгиси" келиб турарди. Бу каби реакцияга нима сабаб бўлди?

Италия ОАВ хабарларига кўра, тортишув вақтида Златан бельгияликка қарата: "Бор йўқол ва ўзингнинг вуду-ахлатинг билан шуғуллан, эшшак", деган. Шундан кейин Ибра трибуна остига йўл олган, жаҳл отига минган Лукаку эса ортидан: "Сен онам ҳақида гаплашишни истайсанми? Буёққа кел, онам ҳақида гаплашгинг келдими?" Шу билан бирга Лукаку Златан ва унинг аёли манзилига ҳақоратли сўзларни йўллаган. Ҳақли равишда савол туғилади: вуду ва бельгиялик футболчининг онасининг нима алоқаси бор? Италиялик ҳамкасбларимиз архивларни ўрганиб чиқиб, 2017 йилдаги воқеани топишди.

Ўшанда Лукаку "Эвертон" шарафини ҳимоя қиларди, лекин "ирискалар" билан шартномани узайтиришдан бош тортади. Ливерпуль клуби президенти Фарход Моширининг сўзларига кўра, келишув узайтирмаслигига вуду сабаб бўлган. Функционернинг айтишича, Лукаку янги шартномага имзо чекишга тайёр эди, лекин ўша вақтда Африкада диний маросимда иштирок этаётганди. У ерда роҳиб футболчининг бошқа клубга ўтиши зарурлигини маълум қилади. Кейин нималар бўлгани футбол ишқибозларига яхши маълум. 

Танаффусдан кейин Ибрагимович "Милан"га панд берди, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эртароқ тарк этди. Швециялик майдон марказида Александр Коларовнинг оёқларига зарба берди ва кийиниш хонасига йўл олди, жамоаси эса камчиликда қолиб кетди. 

Лукаку бир неча дақиқа ўтиб пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида Кристиан Эриксеннинг голи эвазига "Интер" ғалабани илиб кетди ва Италия Кубоги ярим финали йўлланмасига эга бўлди.

Катта эҳтимол, Италия тартиб-интизом қўмиталари ҳали бу иш бўйича суриштирув ўтказиб, тегишли қарор чиқаришади. Балки воқеа яхшироқ ўрганилса, ирқчилик мавзусига ҳам етиб борилар. Ҳар ҳолда бу мавзу ҳозир "трендда". Балки шунинг учун Ибра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тезкор равишда ирқчиликка қаршилиги ва барча инсонлар тенг экани ҳақида гаплар қолдиргандир. Нима бўлганда ҳам, бир нарсани аниқ айтса бўлади — Златан билан футбол ишқибозлари зерикиб қолишмайди!


Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика