Latest news

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  1 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?" News

Златан "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди: "Ҳей, болакай! Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми?"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович 2016-2018 йилларда фаолияти ўтган "Манчестер Юнайтед" ҳақида ёдга олди.

"Бир нарса мени ҳайрон қолдирган. Барчамиз "Манчестер Юнайтед"ни топ-клуб сифатида биламиз, мен ҳам шундай ўйлагандим. Бироқ бир куни кичик детални сезиб қолдим.

Бир куни ўйиндан олдин меҳмонхонага бордик. Нимадир ичгим келдим ва мини-бардан мевали шарбат ичдим. Ўйинни якунлаб уйга қайтдик.

Орадан вақт ўтди. Маошимизни ўтказиб беришди. Одатда мен бунга йил охирида қарардим. Бироқ бу сафар нимадир сабаб билан маошимни текширдим. Клуб маошимдан 1 фунт ушлаб қолибди.

Жамоа менежерига қўнғироқ қилдим: "Кечирасиз, нега маошим 1 фунт кам?". У менга: "Бу мевали шарбатнинг пули". "Нима, хазиллашяпсизми?", деб сўрадим. "Йўқ. Бу ерда олган нарсангга пул тўлашинг керак", деб жавоб берди менежер.

Меҳмонхонага ўзим истаб борганим йўқ. Дам олишда ҳам эмасдим. Бу ер менинг иш жойим. Нимани истасам қилишим керак, нимани истасам ичишим керак. Майдонда исталган нарса куч бериши мумкин.

Фунт?! Тасаввур қиляпсизми, бир фунт! Италияда бундай ҳолат умуман бўлмайди. Бу футболчиларнинг ҳурматини ифодалайдиган оддий ньюанс.

Яна ҳар куни клуб қароргоҳига кириш учун ҳужжатларни текширтириш керак. Бир куни қоровулларнинг ойнасига ҳужжатимни кўрсатиб: "Ҳей, болакай! Бу ерда ўйнаётганимга бир ойдан ошди. Сен дунёнинг энг яхши футболчисини танимаяпсанми, демак, ўзинг истаётган ишда эмассан", деб қўйгандим", - деди 40 ёшли Златан.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика