Latest news

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  21 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Бугун "Реал Мадрид" ўйнайди. Зинедин Зидан қабул қилиши керак бўлган 5 қарор News

Бугун "Реал Мадрид" ўйнайди. Зинедин Зидан қабул қилиши керак бўлган 5 қарор

Бугун Ла Лига чемпионлиги учун кураш олиб бораётган "Реал Мадрид" ўз ўйинини ўтказади.

1. Ўйин сурати

Француз 4-3-3 тактик схемасини хуш кўради, охирги янгиликлардан келиб чиқсак, рестарни шу усулда бошлаш учун мутахассисда барча имкониятлар мавжуд. Бу ерда албатта Азар ва Асенсионинг сафга қайтгани муҳим роль ўйнайди. Маълум вақтдан кейин айнан шу икки футболчи Бензема билан "қаймоқранглилар" ҳужум учлигини ташкил қилиши кутилмоқда.


2.  Азар ва Асенсио

Азарнинг тузалиб, сафга қайтиши Винисиус учун ўйин амалиёти камайишини билдиради. Асенсио эса чап қанотда Бэйл билан рақобатлашади ва спорт формасини яхшилаб олгач, унга ҳам нон қолдирмаса керак. Қанотда ўйнаши мумкин бўлган Лукас ва Родригони ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Жамоадаги сўнгги янгиликларга қараганда, Лукас Васкес мавсумнинг қолган қисмини ўнг қанот ҳимочиси Карвахалга ўринбосар сифатида ўтказади. Йович, Мариано ва Браим ҳар қандай ҳолатда ҳам асосий таркиб футболчисига айланиши жуда қийин.


3. Уч ёки тўрт нафар ярим ҳимоячи?

Ҳужумдаги футболчиларнинг жойлашуви, ярим ҳимояга ҳам таъсир кўрсатади. Агар Зидан 3 нафар ярим ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилса, соғлиғи ва спорт формаси билан муаммо бўлмаган тақдирда фақатгина Каземиро ва Вальвердега жой кафолатланган. Қанчалик ғалати туюлмасин, қолган битта жой учун Кроос ва Модрич кураш олиб боради. Бугунги даврга келиб, "Реал Мадрид"нинг улкан ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшган бу икки футболчининг бир вақтда майдонда бўлиши анчайин мушкул бўлиб қолмоқда. 

Бироқ француз 4 нафар ярим ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилса, асосий таркибдан Иско ўрин эгаллайди. Айнан испаниялик футболчи бундай жойлашувда Зизу учун муҳим футболчига айланади, 2016/17-йилги мавсум бунга ёрқин мисол бўлганди.

Хамес захира ўйинчиси бўлиши аниқ, аммо янги қоидалар туфайли, колумбиялик кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлса ажабмас. Бу шунингдек Браимга ҳам тегишли.


4. Чап қанот ҳимоячиси (Марсело ёки Менди)

Умуман олганда ҳозир "Реал"нинг фақатгина шу нуқтасида ким чинакам асосий футболчи деган саволга жавоб бериб бўлмайди. Менди бу мавсум 22 учрашувда майдонга тушди, Марсело эса - 19, лекин бразилиялик футболчи бу орада 5 маротаба турли даражадаги жароҳатларга дучор бўлишга ҳам улгурди. Асосий таркиб учун эмас-ку, лекин захирадан тушадиганлар орасида биринчи бўлиш учун Начо ва Милитао ўзаро рақобатлашади.


5.  Ротация ва 5 нафар ўйинчи алмаштириш

Ҳафтасига 2 тадан ўйин Зиданни ротация ишларига қўл уришга мажбур қилиши аниқ, қўшимчасига у энди ўйин давомида 5 нафардан ўйинчини алмаштира олади. Йил бошида Кубок финалида "Атлетико"га қарши ўйинда дастлабки режа иш бермагач, Зидан танаффусдаёқ икки футболчини ва улар орқали тактик схемани ҳам ўзгартиргани ёдингизда бўлса ажаб эмас. Энди шу каби вазиятларда Зизунинг имкониятлари янада кенгайди.

"Мадрид" футболчилари орасида фақатгина Йовичнинг жароҳати жиддийроқ эканлигини инобатга олсак, куни-кеча Начо ҳам жароҳат сабаб олдиндаги ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлганди, лекин у узоқ куттирмайди, Зиданда танлаш имконияти бўлади. Марианонинг жароҳати-чи дейсизми, Чемпионлик пойгасида кадрлар муаммоси бўлмайди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика