Latest news

17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  36 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2

Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман" News

Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ доирасида "Шахтёр" майдонида учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Қийин даврларни бошимиздан ўтказяпмиз. Натижалар нуқтаи назаридан биз учун қийин бўлмоқда. Бу ҳаёт, унга тик қараб яшаш керак. Бугун бизни финалга ҳос ўйин кутаётганини билгандик ва шунга яраша тайёрлангандик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, голга муносиб эдик. Аммо ура олмадик. Бир ўйин қолди ва уни ютишимиз шарт.

Менда куч бор ва буни доимгидек футболчиларга беришга тайёрман. Ўтган турда биз ғалабага лойиқ эмамсдик, бироқ бугун эмас. Бошни кўтариб, навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаш керак. Бизда бошқа танлов йўқ.

Кўплаб вазиятлар бўлди. Лекин биз бугун асосий эътиборни прессингга бериб, вазиятлар яратдик. Катта хатоимиз - биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз. Буни тўғрилай олмадик.

Характерни кўрсатиш осон иш эмас. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик, бу жуда ачинарли. Сўнгги ўйинни ютишга мажбурмиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва курашишда давом этамиз", - деди Зидан. 

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика