Latest news

19:30Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  0 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  13 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади" News

Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЛаЛига 3-тури доирасида "Бетис"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундан-да яхшироқ бўла оламиз. Ўйинни яхши бошладик, гол уриб олгандан кейин эса ортга чекиндик. Одатда ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз барча футболчилар катта масъулият ҳис қилмоқда.

Рақиблар эса тезда икки гол уриб олди. Биз иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Муҳими футболчилар ғалабага ишонишди. Мағлуб бўлаётган пайтингда ўйин тизгинини ушлаб туриш қийин бўлади. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Фақатгина 3та гол урдик. Футболчиларим билан фаҳрланаман. Шундай темпда давом этиш керак.

Ҳакамликка ҳакамлар жавоб беради. Саволни уларга бериш керак. Мен ҳеч қачон ҳакамларнинг ишини баҳоламайман. Бор эътиборимиз рақибга қаратилганди. Оғир бўлди, бироқ қўлга киритилган очколардан хурсандмиз.

Куртуа ҳал қилувчи пайтларда ўзининг сейвлари билан жонимизга оро кирди. Бу биринчиси эмас. Унинг нималарга қодирлигини яхши биламиз ва бугунги хатти-ҳаракатларидан мамнунман.

Қўл остимдаги таркибдан қониқяпман. Яхши мавсум ўтказишга ҳаракат қиламиз", - деди Зидан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика