Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди” News

Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди”

“Реал” устози Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган “Челси”га қарши жавоб баҳсидаги мағлубиятдан кейин Эден Азарнинг ҳаракатига муносабат билдирди.

“Азар аллақачон бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраган. У ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмас эди, унинг ўзи ҳам шундай деди. Эден “Реал” футболчиси ва “Реал”да ўйнашда давом этади. У билан суҳбатлашдик. У бўлиб ўтган ҳолатни мен, жамоадошлари ва раҳбарият билан муҳокама қилди. Энди бу ўтмишда қолди”, дейди Зидан.

Аввалроқ, “Реал” бельгиялик вингерни 50 млн еврога сотмоқчилиги айтилганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика