Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  0 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  21 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда News

Жўра Хонназаров халқаро турнири. “Бунёдкор-2001” ярим финалда

Тошкентдаги “Чилонзор” стадионида Жўра Хонназаров хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” мазкур турда Жиззах шаҳри жамоаси билан гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борди. Ушбу ўйингача ҳар иккала жамоада биттадан ғалаба борлиги ва гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоагина кейинги босқичга чиқиши боис учрашув аҳамияти катта бўлди.

Учрашувда биринчи бўлиб жиззахликлар ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун тошкентликлар катта куч билан олдинга ўтишди. Бу ҳаракатлар кўп ўтмай самарасини берди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Жасур Ҳолдоров чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди – 1:1. Кейинги дақиқаларда ўйин темпи бироз тушди. Лекин биринчи тайм якунланишига бир неча дақиқалар қолганида жиззахликлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди – 1:2.

Иккинчи бўлимда “қалдирғочлар” мувозанатни тиклашга урунишди ва ўз ниятларига эришишди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Зокир Ҳасанов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Ҳар иккала жамоа учун қийин кечган баҳс жангавор дуранг билан якун топди.

“Б” гуруҳи. Якуний жадвал

Жамоа Ў Ю Д М Т-Ф О
1 “Бунёдкор” 2 1 1 0 11-2 4
2 “Жиззах” 2 1 1 0 6-3 4
3 “Чирчиқ” 2 0 0 2 1-13 0


“Қалдирғочлар” тўплар фарқига кўра гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. “Бунёдкор-2001” ярим финалда “Локомотив” билан беллашади. Ўйин “Чилонзор” стадионида соат 10:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика