Latest news

22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  1 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  7 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  5 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  11 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  16 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  12 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  8 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  4 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9 18:00Антирекорд! Томас Франк — "Тоттенхэм" тарихидаги энг ёмон мураббий  1 17:27"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди  15 17:18Назорат баҳси. ОКМК - "Дечич" 2:2  1

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда! News

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” финалда!

Бугун Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирнинг ярим финал баҳслари ўтказилди.
Дастлаб майдонга “Пахтакор” ва “Андижон” жамоалари чиқиб келишди. Учрашув стартидаёқ андижонликлар ҳисобни очишга эришдилар ва танаффусгача битта тўп фарқидаги ғалабани сақлаб туришди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” футболчилари ўйинида анчайин жонланиш кузатилди. Бунга асосий сабаб сифатида тошкентликлар мураббийи Сергей Токов таркибда бирданига 7-8та ўзгартириш киритгани бўлди. Натижада, “Пахтакор” футболчилари кетма-кет уч марта андижонликлар дарвозасини ишғол қилишиб, якунда 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Иккинчи финалчини аниқлашда Тошкент дербисининг гувоҳига айландик. Яъни, “Бунёдкор” ва “Локомотив” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. “Бунёдкор-2001” футболчилари Отабек Юсуповнинг боши билан киритган голи эвазига ҳисобни очишди. Вазиятни ўнглаш учун олдинга ўтган “темирйўлчилар” икки марта “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Биринчи таймни бой берган “Бунёдкор”, иккинчи бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Мураббийларнинг далдаси ёш “қалдирғочлар”нинг ўйинини жонлантирди, десак муболаға бўлмайди. Шунга яраша “Бунёдкор” футболчилари ирода кўрсатиб, баҳсни 3:2 ҳисоби билан ўз фойдаларига ҳал қилишди. Сардор Усмоновнинг дубли “Бунёдкор-2001”га финал эшикларини очди.

Ярим финаллар
25 июнь. “Чилонзор” стадиони
9:00. “Пахтакор” – “Андижон” 3:1
10:00. “Бунёдкор” – “Локомотив” 3:2

Финал
26 июнь. ЎФФ суъний майдони
11:00. “Пахтакор” – “Бунёдкор”
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика