Latest news

16:57Amazon Англия терма жамоасининг янги авлоди ҳақида фильм чиқаради  1 16:35Тарихда шу кун. Бакаевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1  2 16:12Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов ортидан навбатдаги трансферини эълон қилди  2 15:58Эшитдик-да! "Пахтакор"га колумбиялик ҳужумчи келмоқда  12 15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  8 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  4 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  16 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0 13:13ОФКнинг "Pro" лицензияси бўйича мураббийлик ўқув-курсининг 3-модули Бельгияда давом этмоқда  1 12:45"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади  5 12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  1 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  10 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  30

Жо Тонг Соп: "Ўзбекистон биздан кучли ўйнади" News

Жо Тонг Соп: "Ўзбекистон биздан кучли ўйнади"

Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида КХДР бош мураббийи Жо Тонг Соп иштирок этди.
"Биз ғалаба қозонишни истагандик. Ўзбекистон бугун яхши ўйин намойиш этди. Йигитларимда яхши ҳусусиятлар кўзга ташланмади. Рақиб кучли ўйнади", - деб гап бошлади мураббий.

- Ушбу мағлубиятдан сўнг КХДРнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳали иккита ўйин бор, имконият доим сақланиб қолади. Навбатдаги баҳсларда охиригача курашамиз.

- Учрашувнинг сўнгги сонияларида жамоаингизда гол уриш 100 фоизлик имконият бўлганди. Шу борада фикрларингиз...
- Ҳа тўғри яхши имконият бўлганди, аммо гол ура олмадик. Балки кейинги ўйинларда бундай вазиятлардан сўнг гол урармиз.

- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Учала рақиб ҳам кучли. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. 

- Ўзбекистондан нима кутгандингиз ва сиз кутган нарсалар ўзини оқладими? Яна бир савол ўйинда кучли ёмғир ёғди бу футболчиларга қанчалик таъсир қилди.
- Биз бугун қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Гол урилгунга қадар барчаси яхши кетаётганди. Стратегиямизни охиригача ўзгартирмадик. Ёмғир иккала жамоа ўзининг бор кучини намойиш эта олмади. Лекин шунга қарамай йигитлар ҳаракат қилишди.

- Гуруҳдаги рақиблардан бири бўлган Хитой жамоасини қанчалик яхши ўргандингиз?
- Хитой ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Кейинги босқичга чиқиш учун иккита ўйин қолди, рақиб танламаймиз. Мана шу икки ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.


Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика