Latest news

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

ЖЧ БМЛ. 6-тур News

ЖЧ БМЛ. 6-тур

Бу сафар мусобақа регламентида кичик ўзгариш бўлади.

Бугун олий лига муносабати билан 8та савол биттада ёзилиб, ўйлаш учун ҳаммага 30 дақиқа берилади. Ҳар бир саволга жавоб битта қатордан жой олиниши керак. Яъни биттада саккизта саволга жавоб ёзасиз. Шунда кеч келганларда ҳам биринчи саволга жавоб бериш имконияти бўлади.

Агар ушбу йўналиш барчага мақул келса, кейинги ўйинларимизни ҳам шу тарзда ўтказамиз.

Саволлар соат 18:00да берилади.

Масалан:

Саволлар:

1. Шохай ким?
2. Карим ака кимнинг қўшниси?
3. CAдаги итнинг лақаби?

Жавоблар:

1. Хайрулла Холиқов
2. Нарзуллани
3. Дик


САВОЛЛАР:
1. Суратда Гейнрихнинг футболкасидаги рақамни топинг.
Жавоб: 44

2. Жаҳон чемпионатларида энг охирги урилган "Олтин гол" муаллифи ким?
Жавоб: Илҳан Мансиз (Туркия). 2002 йил Сенегал - Туркия учрашувида

3.  1966 йил ЖЧда Бразилия қандай каромат кўрсатган? Ушбу натижа мундиалларда илк бор қайд этилганди?
Жавоб: Амалдаги чемпионнинг гуруҳдан чиқа олмаслик ҳолати илк бор қайд этилган.

4. ЖЧ-1986да 12тадан гол урган учта жамоа номини айтинг
Жавоб: Собиқ Иттифоқ, Франция ва Бельгия.

5.  1994 йилги ЖЧда энг кўп сариқ карточка олган жамоа қайси бўлган?
Жавоб: Болгария 19та сариқ.

6.  2002 йилги Жаҳон чемпионатида АҚШ қандай совринга эга чиққан?
Жавоб: АҚШ футболчиси Лэндон Донован мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлган.

7.  ЖЧ-2010да Месси жами 30 марта дарвоза томон зарба берган. Ундан кўпроқ зарба берган учта футболчидан ҳеч бўлмаса бирини айтинг.
Жавоб:
Асамоа Гян 33та, Давид Вилья 32та, Диего Форлан 32та.

8. ЖЧ-2010да Жазоир - Словения учрашуви қандай жиҳат бўйича тенгсиз бўлган?
Жавоб: Ушбу ўйинда мундиалдаги энг кам ҳужум ташкил этилган - 8та.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика