ЖЧ-2014да журналистларга ўғирлик пайтида қаршилик кўрсатмасликни маслаҳат беришди
04 jun 2014 15:23
News
ЖЧ-2014да журналистларга ўғирлик пайтида қаршилик кўрсатмасликни маслаҳат беришди
Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (ХСМА) Жаҳон чемпионатини Бразилиядан ёритадиган журналистларга эслатма эълон қилди.
“ХСМА”нинг расмий сайтидаги эслатмада, журналистлар ўзлари билан ортиқча пул ва қимматбаҳо буюмлар олиб юрмаслик ва уларни жиноятчилар тунаётган пайтда қаршилик кўрсатмаслик маслаҳат берилган. Кўчада телефон ишлатмаслик, қулоқчинлар билан мусиқа эшитмаслик ва ўта эҳтиёткор бўлиш маслаҳат берилган.
Уларга яна банк пластик карточкаларини ҳам олиб юрмаслик ва паспортнинг оригинал нусхасини эмас, унинг нусхасини олиб юриш маслаҳат берилган.
Ассоциация эслатмасида транспортда ўз буюмларига эҳтиёт бўлиш, меҳмонхонада бегоналарга эшик очмаслик ва интернет “жиноятчи”ларининг қурбонига айланмаслик учун “Wi-Fi” тармоғидан камроқ фойдаланиш ҳам ёзилган.
“ХСМА” таксининг орқа ўриндиғида шахсий компютердан фойдаланишни маслаҳат бермайди. Шу билан бирга қоронғу тушгандан сўнг пляжга бормаслик маслаҳат берилган.

Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments