Latest news

00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  2 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  10 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  2

ЖЧ-2014. Уругвай – Англия. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. Уругвай – Англия. ПРЕВЬЮ

Бугун Уругвай - Англия баҳси билан “D” гуруҳининг 2-тур ўйинларига старт берилади.
Хабарингиз бор, ҳар иккала жамоа биринчи турда мағлубиятга учради, шундай экан бу ўйин Уругвай учун ҳам, Англия учун ҳам муҳим.

Мусобақа бошланмасидан олдиноқ “D” гуруҳи мутахассислар томонидан “ўлим гуруҳи” дея эътироф этилганди. Ўтган турда Уругвай кутилмаганда Коста-Рикага ютқазиб қўйганидан сўнг интрига янада кучайди. Англия матбуотида аллақачон ўйиндан олдинги тахминларни ёзиш бошлаб юборилди. Агар инглизлар яна мағлубиятга учрагудек бўлишса, мусобақани тарк этишади. Уругвай эса Англия масаласини ҳал қила олмаса, кейинги турда Италия билан ўйинда яна қийналади.

Англия даслабки учрашувда ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Улар итальянларга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Англия ўз ўйинини ўзгартирмаган ҳолда Уругвайни ютиб қўйиши ҳам мумкин. Уругвай эса Коста-Рика билан кечган баҳсда жуда кучсиз кўринди. Улар Англияга қарши бошқача футбол намойиш этмаса бўлмайди.



ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 2-тур
Уругвай – Англия
Сан-Паулу. “Арена Коринтианс” стадиони.
Бош ҳакам: Карлос Веласко (Испания)

Тахминий таркиблар

Уругвай: Муслера — Касерес, Годин, Коатес, А. Перейра — Стуани, Аревало Риос, Диего Перес, К. Родригес — Суарес, Кавани

Англия: Харт — Г. Жонсон, Ягиелка, Кэйхилл, Бэйнс — Жеррард, Хендерсон — Уэлбек, Руни, Стерлинг — Старриж

Жароҳат олган: Лугано (Уругвай)
Дисквалификация: Макси Перейра (Уругвай)

Бугунги беллашувда Уругвайнинг бор умиди Луис Суаресдан. Жароҳат туфайли биринчи учрашувни ўтказиб юборган Суареснинг бугун илк дақиқалардан бошлаб майдонга тушиши кутилмоқда. Англияннг энг катта умиди эса Уэйн Рунидан. Уругвайлик Диего Лугано жароҳати туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Шундай экан, Руни ўзини анча эркин ҳис қилиб тўп тепса керак. Қолаверса, дискавалификацяи туфайли Макси Перейра ҳам ўйинни ўтказиб юборади.

Катта эҳтимол билан Луганонинг майдон марказидаги ўрнини Себастьян Коатес эгаллайди. Ўнг қанотда эса Мартин Касерес тўп тепади. Шунда чап қанотни Альваро Перейро эгаллайди. Англия термаси бош мураббийи эса катта ўзгаришларни амалга оширмаса керак. Алекс Окслейд-Чемберлен жароҳатидан қутулиб машғулотларни бошлаб юборган ва унинг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда.



Оскар Табарес (Уругвай термаси бош мураббийи):
“Биз ҳаммасини ўзгартирамиз. Бизга ғалаба керак, Англияга ҳам ғалаба зарур. Ўйин услубимизни ўзгартирсак, Англияни юта оламиз”.

Рой Хожсон (Англия термаси устози):
“Биз Италиядан учралган мағлубиятни таҳлил қилиб чиқдик. Хатоларимиз нимада эканлигини биламиз. Яхши ҳаракат қилсак, Уругвайни енга оламиз”.



Ўзаро учрашувлар - 10та: +4=3-3 13:10

Охирги учрашув: 01.03.2006. Англия — Уругвай 2:1 (Крауч, Жо Коул — Поусо)

Қизиқарли фактлар
-   Даниэль Старриж терма жамоасининг охирги тўрт учрашувида 3та гол урди.
-   Руни учун бугунги ўйин ЖЧдаги 10-баҳс бўлади. Аввалги тўққизта учрашувда у гол урмаган.
-   Уругвайликлар ЖЧнинг охирги тўрт учрашувидан иккитасида қизил карточка олишди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика