Latest news

15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  1 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  3 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  10 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  9 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  2 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  29 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  8 11:06«Ювентус» «Барселона»га 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:40Роналдунинг «Ал Насср» билан янги келишувига кўра ҳафтасига қанча маош олиши маълум  7 10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  3 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  2 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  14 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза) News

ЖЧ-2014 стадионлари. “Эстадио Кастелан” (Форталеза)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс” ва Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Навбат “Эстадио Кастелан”га етиб келди.

“Эстадио Кастелан”нинг қурилиши 1969 йил бошланган ва 4 йилдан сўнг фойдаланишга топширилган. Стадиондаги дастлабки реконструкция ишлари Бразилия ҳали ЖЧ-2014 мезбонлигини қўлга киритмасидан олдин, 2001 йилда бошланганди. 2010 йилдан бошлаб реконструкция ишлари анча жадаллашган. Реконструкциянинг қиймати тахминан 250 миллион долларга баҳоланмоқда. Стадион Сеара штатига тегишли.



Тўлиқ номи: "Estádio Plácido Aderaldo Castelo"
Стадион қурилган: 1973  йил 11 ноябрь
Стадион эгаси: Сеара штати
Стадион сиғими: 67 037
Майдон узунлиги: 110х75
Стадион расмий сайти: arenacastelao.com



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадионга ташрифнинг рекорд миқдори футбол ўйини вақтида қайд этилмаган. Рим Папаси Иоанн Павел II иштирокидаги тадбирда кузатилган - 120 минг одам.

Ушбу стадионда энг кўп голни Жералдино Сарава урган. Бу футболчи айнан шу стадионда жами 98 та тўп киритган.

Стадион ичида Сеарага бағишланган футбол музейи мавжуд.

Барча хоҳловчилар стадион бўйлаб виртуал саёҳат қилишлари мумкин.

“Эстадио Кастелан”да Конфедерациялар кубоги-2013нинг учта ўйини бўлиб ўтган: Бразилия – Мексика (2:0), Нигерия – Испания (0:3) ва ярим финалдан ўрин олган Испания – Италия (0:0, пенальтилар сериясида 7:6).



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Уругвай – Коста Рика

17 июнь
Бразилия – Мексика

21 июнь
Германия – Гана

24 июнь
Греция – Кот Д’Ивуар

29 июнь
1/8 финал  (B1 – A2)

4 июль
1/4 финал



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика