Latest news

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  4 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

ЖЧ-2014 саралаши: Жанубий Корея Ливандан бир очко билан қайтди News

ЖЧ-2014 саралаши: Жанубий Корея Ливандан бир очко билан қайтди

ЖЧ-2014 саралаши 8-туридан ўрин олган Ливан - Жанубий Коеря учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Мазкур ҳисоб Жанубий Корея терма жамоасига тўплар нисбатига кўра гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олиш имконини берди.

Бейрут шаҳрида ўтказилган учрашувнинг 13-дақиқасида Ҳасан Матук Ливан терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг ўйиндаги устунликни қўлига олган Жанубий Корея терма жамоаси ливанликлар дарвозаси олдида бирин кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Шундай бўлса-да, биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларни амалга оширган Жанубий Корея терма жамоаси фақатгина ўйинга ҳакам қўшиб берган дақиқаларнинг сўнгиси ўтиб бораётганда ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. 90+7 дақиқада заҳирадан майдонга туширилган Ким Чи Ву ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб Жанубий Корея терма жамоасини гуруҳда тўрлар нисбатига кўра биринчи ўринга олиб чиқди. Ливан терма жамоаси эса ЖЧ-2014 йўлланмаси учун курашдан расман чиқиб кетди.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея терма жамоаси 9-тур учрашувида 11 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул килади. Ливан эса Эронда меҳмон бўлади.

ЖЧ-2014, 4-саралаш босқичи. 8-тур.
ЛИВАН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 1:1 (1:0)
ГОЛЛАР
: Ҳассан Матук 13 - 1:0. Ким Чи Ву 90+7 - 1:1.
Ливан: Аббос Ҳассан, Юсуф Муҳаммад, Мутаз Жунайди, Волид Исмоил, Аббос Аҳмад Атви, Ҳассан Матук, Муҳаммад Чамас, Ҳайтам Фаур, Ҳассан Чайто, Муҳаммад Ҳайдар, Муҳаммад Зайн Таҳҳан.
Жанубий Корея: Жунг Сунг-Рёнг, Шин Кванг-Хун, Квак Таэ Хви, Ким Чи Ву, Ким Нам Ил, Ли Чунг Ёнг, Ким Бо Кюнг, Хан Кук Юнг (Ким Шин Вук, 60), Ким Ки Хи, Ли Донг Гук, Ли Кюн Хо (Сон Хен Мин, 70).
Огоҳлантиришлар: Волид Исмоил 59, Ҳайтам Фаур 89, Муҳаммад Ҳайдар 90+9 - Ли Чунг Ёнг 18.
Четлатиш: Волид Исмоил 90+8.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика