Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

ЖЧ-2014. Нигерия - Босния ва Герцеговина. Превью News

ЖЧ-2014. Нигерия - Босния ва Герцеговина. Превью

Биринчи турда боснияликлар Аргентинага қарши ўйинда мағлуб бўлишганди, Нигерия эса Эрон билан дуранг ўйнаганди.
Умуман олганда ушбу гуруҳда олдиндан Аргентина фаворит саналаётганди. Иккинчи ўрин учун баҳс Босния ва Нигерия ўртасида кечиши кутилмоқда. Шу боис бугунги ўзаро ўйинда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқич учун имкониятларини ошириб олади.



"F" гуруҳи
Нигерия - Босния ва Герцеговина
22 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Питер О'Лири (Янги Зеландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Хендрик Хинц (Янги Зеландия), Марк Рул (Янги Зеландия)
Захира ҳаками: Роберто Морено (Панама)

Тахминий таркиблар:
Нигерия: Эньяма — Эмброуз, Омеруо, Йобо, Ошанива — Оби Микель, Онази — Одемвинге, Амеоби, Мозес — Эменике

Босния ва Герцеговина: Бегович — Муйджа, Бичакчич, Спахич, Колашинац — Хайрович, Бешич, Пьянич, Лулич — Ибишевич, Джеко

Жароҳат олганлар: йўқ

Сўроқ остида: Обоабона (Нигерия)



Ўйин олди фикрлар

Стивен Кеши (Нигерия бош мураббийи):

"Нигерияда одамлар биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Эронга қарши баҳсда биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Дуранг бизни қониқтирмади. Энди уч очко олишимиз шарт. Мен Боснияни жуда ҳурмат қиламан".

Сафет Сушич (Босния ва Герцеговина бош мураббийи):

"Биз биринчи ўйинда боримизни кўрсата олмадик. Умид қиламанки, Аргентина қолган икки ўйинниям ютади. Шунда иккинчи ўрин учун Эрон, Нигерия ва биз курашамиз. Гуруҳдан чиқишга кучимиз етади".



Қизиқарли фактлар

Ушбу икки жамоа шу кунга қадар умуман тўқнаш келишмаган.

Нигерия Жаҳон чемпионатидаги охирги 9та ўйинда юта олмаган.

Нигерия сўнгги бор 2002 йил мундиалда голни стандарт вазият эмас ўйиндан киритган. Швецияга қарши баҳсда Агахова гол урган.

Нигерия ЖЧдаги охирги ўтказиб юборилган 6та голнинг 5тасини стандарт вазиятлардан сўнг ўтказган.

Боснии ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко Европа қитъасидаги ЖЧ-2014 саралаши доирасида гол+пас бўйича энг яхши футболчи бўлганди. "Сити" вакили 10та гол уриб 4та пас оширган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика