Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  8 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Швейцария News

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Швейцария

"Е" гуруҳининг яна бир вакили Швейцария терма жамоаси билан таништириб ўтамиз.

Швейцария терма жамоаси ўзининг илк расмий ўйинини 1905 йилда Францияга қарши ўтказган. Ҳозиргача бу терма жамоа тарихидаги энг яхши натижа бу 1924 йилда қайд этилган. Ўшанда швейцарияликлар Олимпиада ўйинлари кумуш медалларига сазовор бўлишган эди. 1930 - 1960 йиллар Швейцария футболининг ривожланишига катта ҳисса қўшган мутахассис Карл Раппан даври билан эсга олинади. Карл Раппан янги тактик услуб "катеначчо"ни кашф этади. Айнан унинг бу услуби терма жамоа учун фойдали бўлади ва Карл Раппан учта мундиалда жамоани олиб чиқади. 1934, 1938 ва 1954 йилларда Карл Раппан Швейцарияни мундиалга олиб чиқади ва ҳар уччала чемпионатда ҳам чорак финалга қадар етиб боради. Бу Швейцария тарихидаги энг юқори кўрсаткич.
Кейинчалик ушбу ўлка футболида анча инқироз кузатилади. Швейцария футболининг 1960 йилдан кейинги ҳолати анча ночор аҳволга тушиб қолади. Бу инқироз 30 йил мобайнида давом этади. 1990 йилга келиб, терма жамоа рулига англиялик таниқли мутахассис Рой Хожсон келади. Рой Хожсонга узоқ давом этган омадсизликларни бартараф этиш насиб этади ва жамоани 1994 йилда АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Швейцария ниҳоят узоқ танаффусдан сўнг халқаро мусобақага қайтади.  
Швейцария ҳозиргача 9 бор мундиалларда иштирок этган Бразилиядаги чемпионат уларнинг 10 юбилей иштироки бўлади.

Ҳозирда жамоани германиялик таниқли мутахассис Оттмар Хитцфельд бошқариб бормоқда. Бу тажрибали мураббий ушбу чемпионатда жамоа билан имкон қадар узоқроққа бориши кутилмоқда. Улар ўрин олган "Е" гуруҳида Франция, Гондурас ва Эквадор жамоалари бор. Оттмар Хитцфельд жамоаси гуруҳ ғолиблиги учун ҳам бемалол Франция билан баҳслашиши мумкин. Швейцария терма жамоасида бир қатор тажрибали ва малакали футболчилар бор. Дарвозани анча тажрибали посбон Бенальо қўриқлайди. Ҳимоя чизиғида ҳам етарли футболчилар мавжуд. "Арсенал"даги ўйинлари орқали кўпчиликка танилиб улгурган Сендерос, "Ювентус"нинг ўнг қанот етакчиси Лихштайнер, "Бавария" аъзоси Жердан Шакири, "Наполи" ярим ҳимоячилари Инлер ва Беҳрами, "Боруссия М" футболчиси Жака, бундеслигада ушбу мавсум порлаган Йосип Дрмич каби етарли тажрибага эга ижрочилар жамланишган.

Оттмар Хитцфельд ушбу футбочилардан яхшигина жамоа тузиб олган ва ҳар қандай жамоага қарши етарли ўйнаб бериши мумкин. Швейцариянинг минимум вазифаси бу гуруҳдан чиқиш ҳисобланади. Ушбу таркиб ва тажрибали мураббий эга жамоа учун бу уддаласа бўладиган вазифа.

Швейцария футболида ёрқин из қолдирган футболчилар ҳақида тўхталадиган бўлсак, аввало яқин йилларгача терма жамоа сафида кўплаб ўйинлар ўтказган Александр Фрай ўтган мундиалдан сўнг ўз фаолиятини якунлаган эди. Шунингдек, Хайнц Херманн, Стефан Шапюиза, Йоханн Фогель, Патрик Мюллер, Чириако Сфорца, Энди Эгли, Рафаэль Викки, Стефан Аншо, Лауро Амадо сингари таниқли футболчилар етишиб чиққан Швейцариядан.


Швейцария терма жамоаси ҳақида
:

Ташкил топган йил
: 1905

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий
: Оттмар Хитцфельд (Германия)

Жамоа сардори: Гёкхан Инлер

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Хайнц Херманн (117 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Александр Фрай (42 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 6

Илк ўйини
: Франция - Швейцария 1:0 (1905 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Швейцария - Сан-Марино 7:0 (1991 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Венгрия - Швейцария 9:0 (1911 йил), Швейцария - Англия 0:9 (1909 йил)

Эришган ютуқлари:
Олимпиада ўйинлари кумуш медили соҳиби
: (1924)


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика