Latest news

14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  2 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  12 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   9 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5

ЖЧ-2014. Мадҳияларсиз бошланган ўйинда Франция ғолиб бўлди News

ЖЧ-2014. Мадҳияларсиз бошланган ўйинда Франция ғолиб бўлди

Бразилиядаги мундиалнинг яна бир ўйини ўз ниҳоясига етди.
"E" гуруҳидан ўрин олган Франция - Гондурас учрашувида европаликлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Энг қизиғи нима учундир ўйиндан олдин иккала давлат мадҳиялари чалинмади. Аммо бу ўйинга ҳеч қандай таъсир кўрсатгани йўқ.

Ўйиндаги илк гол биринчи бўлим охирида пенальтидан урилди. Погбага нисбатан ишлатилган қўполлик учун Паласиос қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 11 метрли жарима тўпини Бензема аниқ амалга оширди - 1:0.



Иккинчи бўлим бошида Бенземанинг зарбаси дарвозанинг узоқ устунига тегиб қайтаётганида дарвозабон кутилмаганда уни ўз дарвозасига йўллаб қўйди - 2:0. Голни аниқлаш технологияси ўз самарасини берди, тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган эди.

72-дақиқада жарима майдони ичида тўғри жой танлай олган Бензема ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.



Гондурасда гол уриш учун яққол имконият умуман бўлмади. Жамоа ўйиннинг каттагина қисмини 10 киши бўлиб ўтказганини ҳам унутманг.

Иккинчи турда бугун ғалаба қозонган Швейцария ва Франция тўқнаш келади. Ўша баҳсда ютган жамоа катта эҳтимол билан кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилади.



ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
ФРАНЦИЯ – ГОНДУРАС 3:0
16 июнь. 00:00
Бош ҳакам:
Сандро Риччи (Бразилия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Эмерсон Де Карвалью (Бразилия), Марсело Ван Гассе (Бразилия)
Захира ҳаками: Питер О Лири (Янги Зеландия)

Голлар: Бензема, 44 пенальти - 1:0, Вальядарес, 48 автогол - 2:0. Бензема, 72 - 3:0.

Франция: 1.Уго Льорис, 2.Матьё Дебюши, 3.Патрис Эвра, 4.Рафаэль Варан, 5.Мамаду Сахо, 6.Йоан Кабай (12.Антонио Мавуба, 64), 8.Матьё Вальбуэна (9.Оливье Жиру, 78), 10.Карим Бензема, 11.Антуан Гризманн, 14.Блез Матуиди, 19.Поль Погба (18.Мусса Сиссоко, 57).

Гондурас: 18.Ноэль Вальядарес, 5.Виктор Бернардес (2.Осман Чавес, 46), 3.Мейнор Фигероа, 7.Эмилио Исагирре, 8.Уилсон Паласиос, 11.Жерри Бенгстон (Оскар Гарсия, 46), 13.Карлос Костли, 15.Рохер Эспиноса, 17.Энди Нахар (20.Хорхе Кларос, 58), 19.Луис Гарридо, 21.Брайан Бекелес.

Огоҳлантиришлар: Эвра 7, Погба 29, Паласиос 29, Кабай 45, Гарсия 53, Гарридо 84.

Четлатиш: Паласиос 43


# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н О
1 Франция 1 1 0 0 3 - 0 3 3
2 Швейцария 1 1 0 0 2 - 1 1 3
3 Эквадор 1 0 0 1 1 - 2 -1 0
4 Гондурас 1 0 0 1 0 - 3 -3 0

Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика