Latest news

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  745 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ЖЧ-2014. Италияни таслим қилган Коста-Рика "ўлим гуруҳи"дан тирик чиқди! News

ЖЧ-2014. Италияни таслим қилган Коста-Рика "ўлим гуруҳи"дан тирик чиқди!

Бразилиядаги мундиал бизга сенсацион натижаларни тақдим этишда давом этади.
Биринчи турда барчани ҳайрон қолдириб Уругвай терма жамоасини мағлуб этган Коста-Рика ўша ғалаба оддий тасодиф эмаслигини исботлади.

Иккинчи турда Италия билан кураш олиб борган Коста Рика терма жамоаси асосий эътиборни қарши ҳужумга қаратди. Бу самара келтирди.

8-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Борхес боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди, ушбу вазиятда Буффон хатога йўл қўйганди.

30-дақиқада Балотелли қулай имкониятдан фойдалана олмади. У дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб тўпни унинг устидан ташлашга уринди, бироқ зарба ноаниқ бўлди.



32-дақиқада яна ўша Балотелли жарима майдони чизиғи устидан дарвозага зарба берди. Дарвозабон ўзини кўрсатди.

44-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган вазият содир бўлди. Диазнинг пасидан сўнг Руиз боши билан Буффонни доғда қолдирди! Тўп тўсинга тегиб дарвоза ичига бориб тушди - 0:1!

51-дақиқада Дармианнинг зарбаси ноаниқ кетди, кейинги дақиқада Пирлонинг жарима тўпидан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Навас қайтарди.



Пранделли ўйинга Кассано, Инсинье ва Алессио Черчи каби ҳужумчиларни ташлади. Бироқ италянларнинг ҳеч бир ҳужуми самара келтирмади. Шу тариқа гуруҳда иккала ўйинни ютган Коста-Рика "ўлим гуруҳи" деб аталган гуруҳдан биринчи бўлиб кейинги босқичга чиқди!

Ушбу ўйиндан сўнг кеча Уругвайга мағлуб бўлган Англиянинг гуруҳдан чиқа олмаслиги маълум бўлди.

Сўнгги турда Уругвай ва Италия иккинчи йўлланма учун ўзаро кураш олиб боришади.




ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Коста-Рика22004 - 136
2Италия21012 - 203
3Уругвай21013 - 4-13
4Англия20022 - 4-20


Италия – Коста-Рика 0:1

20 июнь. 21:00
Ресифе. “Арена Пернамбукано” стадиони.
Бош ҳакам: Энрике Оссес (Чили)
Ёрдамчи ҳакамлар: Карлос Астроза (Чили), Серхио Роман (Чили).
Захира ҳаками: Неант Алиум (Камерун)

ГОЛ: Руис 44

Италия: Буффон, Кьеллини, Дармиан, Мотта (Кассано, 46), Кандрева (Инсинье, 56), Абате, Маркизио (Алессио Черчи, 69), Балотелли, Барцальи, Де Росси, Пирло,

Коста-Рика: Кейлор Навас, Гонсалес, Уманья, Борхес, Дуарте, Боланьос, Кэмпбелл (Уренья, 73), Руис (Бренес, 80), Диас, Гамбоа, Техеда (Куберо, 67).

Огоҳлантиришлар: Балотелли 69 - Куберо 71


Нарзулла Сайдуллаев .
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика