Latest news

08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  0 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  3 07:50Элдор Шомуродов Италияда  3 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1

ЖЧ-2014. Гондурас - Швейцария. Превью News

ЖЧ-2014. Гондурас - Швейцария. Превью

Бу жамоалар 4 йил олдин ЖАРда ҳам гуруҳ босқичида тўқнаш келишганди.
Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган ва европаликлар кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолиб кетишганди. Бу сафар Швейцарияда ўша хатони такрорламаслик учун имконият мавжуд. Францияга йирик ҳисобда енгилган Хитцфельд шогирдлари йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари ёки ўзлари зафар қучиб, Эквадорнинг қоқилишини кутишлари керак. Агар Эквадор ютқазса, дуранг ҳам Швейцария учун нимчорак финалга йўл очади.



Ўтган турда Берген жароҳат олганди. Бу эса жамоага ўйин давомида баъзи муаммоларни яратди. Шунга қарамай, германиялик тажрибали мутахассис вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топа олган бўлиши аниқ. Гондурасда эса муаммонинг ўзи йўқ. Агар Эквадор Францияга ютқазса, Гондураснинг ўзи Швейцарияни 4-5 тўп фарқи билан доғда қолдирса, 1/8 финалга ҳам умид қилиши мумкин. Лекин бундай ҳолат рўй беришига мураббий Суареснинг ўзи ҳам ишонмаётган бўлиши табиий.



ГОНДУРАС - ШВЕЙЦАРИЯ
01:00. Манаус. "Амазония" стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина).
Тахминий таркиблар
Гондурас
: Вальядарес - Бекелес, Бернардес, Фигероа, Х. К. Гарсия - Бонек Гарсия, Паласиос, Гарридо, Эспиноса - Костли, Бенгтсон.
Швейцария: Бенальо - Лихтштайнер, Журу, Сендерос, Родригес - Инлер, Бехрами - Меҳмеди, Жака, Шакири - Дрмич.
Жароҳатланган: фон Берген (Швейцария).



Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика