Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  5 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  5 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  10 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ЖЧ-2014. Германия кетма-кет тўртинчи марта ярим финалда! News

ЖЧ-2014. Германия кетма-кет тўртинчи марта ярим финалда!

Бразилияда давом этаётган мундиалнинг дастлабки ярим финалчиси номи маълум бўлди.
Франция ва Германия ўртасидаги ўйин кутилганидек шиддатли ўтгани йўқ. Сабаби иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнаб эътиборни натижага қаратишди.

Учрашувдаги ҳисоб 13-дақиқада немислар томонидан очилди. Крооснинг жарима тўпидан узатиб берган тўпини Матс Хуммельс билан билан Уго Льорис қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди - 0:1.



Гол ўтказиб юборган французлар катта куч билан олдинга ўтмади. 34-дақиқада Вальбуэнанинг зарбасини Нойер қайтарди, қайтган тўпни Бензема дарвозага йўллай олмади. Бўлим сўнггида 42-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Бензема боши билан дарвозага йўллади, Хуммельс қорни билан тўпни қайтарди.

60-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Варан баланд сакраб боши билан дарвозага зарба берди, бу сафар ҳам Нойер ўзини кўрсатди.

76-дақиқада жарима майдонига узатилган тўпни Бензема қабул қилиб дарвозага зарба берди, Хуммельс тўп йўлига қалқон бўлди, кейинги дақиқада Нойер Матюидининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини бартараф этди.



82-дақиқада Шюрлле ўйинга нуқта қўиши мумкин эди. Германиянинг тезкор қарши ҳужуми вақтида Озилнинг пасидан сўнг Мюллер зарба бера олмади, ундан ўтиб кетган тўпни Шюрлле дарвозага секин йўллаб қўйди, Льорис оёқлари билан тўпни қайтарди.

Баҳс тугаши арафасида Мюллер ўнг қанотдан олдинга ўтиб ажойиб пас берди, Шюрлленинг зарбаси йўлига Варан тўғаноқ бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Бензема жарима майдони ичидан яқин масофадан дарвозага зарба берди, Нойер қойилмақом реакция кўрсатиб тўпни қайтариб юборди.

Шундай қилиб Германия кетма-кет тўртинчи марта Жаҳон чемпионати ярим финалига йўлланма олди. Немисларнинг ярим финалдаги рақиби бугун тунда бўлиб ўтадиган Бразилия - Колумбия учрашувидан сўнг аниқланади.



ЖЧ-2014. 1/4  финал
ФРАНЦИЯ — ГЕРМАНИЯ 0:1
Рио-де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина)
Гол: Хуммельс, 13 - 0:1
Франция: 1.Уго Льорис, 2.Матье Дебюши, 4.Рафаэль Варан, 5.Мамаду Сахо (21.Лоран Косельни, 72), 3.Патрис Эвра, 6.Йоан Кабай (20.Лоик Реми, 74), 19.Поль Погба, 14.Блез Матуиди, 8.Матье Вальбуэна (9.Оливье Жиру, 84), 10.Карим Бензема, 11.Антуан Гризманн

Германия: 1.Мануэль Нойер, 16.Филипп Лам, 4.Бенедикт Ховедес, 5.Матс Хуммельс, 20.Жером Боатенг, 6.Сами Хедира, 7.Бастиан Швайнштайгер, 18.Тони Кроос (23.Кристоф Крамер, 90+2), 8.Месут Озил (19.Марио Гётце, 82), 13.Томас Мюллер, 11.Мирослав Клозе (9.Андре Шюрлле, 69)

Огоҳлантиришлар: Хедира 54, Швайнштайгер 80.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика