Latest news

10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  0 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  0 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  3 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2

ЖЧ-2014. ГАНА-АҚШ. ПРЕВЬЮ News

ЖЧ-2014. ГАНА-АҚШ. ПРЕВЬЮ

"G" гуруҳидаги иккинчи учрашувда Гана ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Бу жамоалар жаҳон чемпионатлари финал босқичида кетма-кет учинчи марта тўқнаш келишяпти. Германия-2006да гуруҳда Гана 2:1 ҳисобида зафар қучган. ЖАР-2010да эса нимчорак финалдаги тўқнашувда яна африкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганлар. Ўшанда Боатенг ва Гьяннинг голларига Донован жавоб қайтарганди. Бу жамоалар 2 бор, унда ҳам мундиалларда беллашиб кўришган.



Гана ҳам, АҚШ ҳам жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрди. Таркиб борасида муаммолар деярли учрамади.

Гуруҳда Германия ва Португалия борлиги сабабли ўзаро беллашувда ютган жамоа нимчорак финал учун курашни давом эттиради. Ганада Асамоа, Боатенг, Мунтари, ака-ука Айю ва Гьянларнинг маҳорати қўл келиши тахмин қилинмоқда. АҚШда эса Клинсманн Дэмпси, Алтидор, Брэдли, Бизли каби шогирдларидан фаолроқ ўйнашни талаб қилса ажаб эмас.



Ҳар икки жамоа гуруҳ фаворитларига кутилмаган сюрприз тақдим этиш имкониятига эга. Фақат бунинг учун бир бош баландга сакрашлари талаб этилади.
АҚШ ЖЧлардаги охирги 23 ўйиндан 2тасида гол ўтказиб юбормаган. Дамаркус Бизли эса 4 мундиалда қатнашган ва майдонга тушган биринчи америкалик футболчига айланиб олиши мумкин.



ГАНА - АҚШ
Натал. "Дас Дунас" стадиони. 03:00
Бош ҳакам:
Йонас Эрикссон (Швеция).
Тахминий таркиблар
Гана
: Квараси - Аффул, Менса, Бойе, Асамоа - Рабиу, Боатенг, Мунтари - Ж.Айю, Гьян, А.Айю.
АҚШ: Ховард - Жонсон, Кэмерон, Беслер, Бизли - Зуси, Жонс, Брэдли, Бедойя - Дэмпси - Алтидор.
Жароҳатланган: Уорис (Гана).


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика