Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган" News

Жамшид Саидов: "Янги мавсумга тайёргарлик режаларимиз маълум бўлган"

Муборакнинг "Машъал" клуби навбатдаги мавсумга тайёргарликни 13 декабрдан бошлайди.
Шу ва жамоанинг навбатдаги режалари ҳақида асосий таркиб ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов айтиб ўтади.

"Келётган мавсумга белгиланган режаларимизни ишлаб чиққанмиз ва булар тайёр. Бош мураббийимиз Александр Хомяков Россиядан 10 декабрь куни учиб келади ва шундан сўнг барчаси тасдиқланади.

Режага кўра дастлабки йиғинни 13 декабрь кунидан бошлаймиз. Асосан жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилган йиғин Янгиерда бўлиб ўтади. 15 кунлик йиғин якунининг сўнгги кунида битта назорат учрашуви билан декабрь ойидаги йиғинни якунлаймиз. Футболчиларимиз байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. 5 январь куни эса жамоа Тошкентда йиғилиб, тиббий кўрикдан ўтади" , - дейди Жамшид Саидов дастлабки режалар ҳақида.

- Таркибда қай даражада ўзгаришлар кўрамиз?


Албатта бу саволга аниқ жавобни бош мураббий беради. Мени эса шуни айтиб ўтишим керакки, биз айни вақтда ўтган мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган кўплаб футболчилар билан кейинги мавсумга ҳам шартномаларни қилиб бўлганмиз. Бу ҳам ижобий ҳолатдир. Таркибни ўзгартиравериш бу муваффақиятга олиб келмайди. Асосий таркибни сақлаб қолган ҳолда, қўшимча жамоани кучайтира олиши мумкин бўлган ёшларни жалб этамиз. Таркибда эса катта ўзгариш бўлмайди. Жамоага асосан биринчи лига ва ёшларимиздан футболчилар келиб қўшилади. Аниқ номларни айтиш қийин, боиси кўплаб футболчилар кўрикда бўлади. Энг муносибларини эса жамоада олиб қоламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика