Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  37 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Жамшид Ҳасанов: "ПФЛ кубогини қўлга киритишни режалаштирганмиз" News

Жамшид Ҳасанов: "ПФЛ кубогини қўлга киритишни режалаштирганмиз"

ПФЛ кубогининг иккинчи ярим финалида "Машъал" - "Обод" (2:1) учрашувидан сўнг "Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.
"Обод" ўтган йили шу турнирнинг финалида "Машъал" билан ўйнаган эди. Бу жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади ва бугун ҳам шундай бўлди. Яратилган имкониятлардан фойдаланганимиз бизга финални тақдим этди. Тажриба борасида "Обод"дан устунроқ эдик. Жамоани шакллантириш учун ҳар хил ўйинларда бошқа-бошқа таркиб майдонга тушмоқда. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни бажариб , ўйинни шакллантириш биринчи вазифамиздир. Турнир бошланишидан олдин жамоа олдига нафақат кубокни олиш,  балки ўйинни олиб бориш ҳам вазифа эди.  Шу йўлда давом этамиз. Режамизда кубокни қўлга киритиш албатта бор" , - дейди Жамшид Ҳасанов.

- Бу йилги турнир ўтган йили бўлиб ўтган ПФЛ кубогидан нимаси билан фарқ қилмоқда?

Фарқни кўрмадим. Рақиблар ҳам унчалик ўзгармаган. Турнир жамоани шакллантириш учун хизмат қилади. Клубимизда легионерлар кўрикдан ўтди. Асосан шуларда фойда бўлиши мумкин.

- Финалда воҳа дербисини кўрамиз ? Бу ўзгача аҳамиятга эга ?

Албатта, ПФЛ кубогининг финалида икки воҳа жамоаси майдонга тушади. "Шўртан" бу йил Олий лигага қайтди. Бизнинг жамоа ҳам ўтган йили Олийга қайтган ва шу турнирда ғолибликни қўлга киритган эди. Шу боис ўртада катта фарқ бор деб ҳисобламайман. Икки жамоада ҳам имконият бир хил. "Шўртан"да бу йил катта ўзгаришлар бўлди ва кучли жамоа шаклланмоқда. "Машъал" эса ўтган йилги таркибни сақлаб қолиш билан шакллантирди. Юқорида айтганимдек соврин учун майдонга тушамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика