Latest news

23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  0 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  10 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум" News

Жамоалардаги ўзгаришлар: Кимга фойда-ю, кимга зарар? "Қизилқум"

Зарафшондан Навоийга кўчирилган жамоа бир неча йиллар мобайнида турли савиядаги легионерлар тинимсиз таклиф этиладиган ва муқим таркибга эга бўлмаган клуб сифатида гавдаланиб келганди.
Лекин охирги пайтларда бунга барҳам берилганига гувоҳ бўляпмиз. Ҳар ҳолда, таркибда маҳаллий ёш футболчилар пайдо бўлишди. Жамоа ўзаги аста-секинлик билан ўша ёшлар атрофида шакллантириб бориляпти. Бу жуда яхши. Юрий Лукин ўтган йили жамоани олий лигада сақлаб қолди. Энди эса у ўртамиёналар қаторига қўшилиши мумкин бўлган жамоани тузиш билан банд. Ўзгариш унчалик кўп содир бўлгани йўқ. 7 нафар футболчи “Қизилқум”га келиб қўшилди. Тўғри, жамоани тарк этганлар сони анчагина, бироқ уларнинг аксарияти ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин Навоийдан кетиб бўлишганди.

Шишелов, Жўраев, Жумаев ва Вагапов собиқ жамоаларига қайтишди деб айтса бўлади. Саъдинов, Қурбонов ҳамда Шодмонов таркибни кучайтириш мақсадида таклиф этилди. Уларнинг барчаси ўзларини кўрсатиб улгурган футболчилардир. “Қизилқум” янги ўйинчилар учун мақсадсиз пул сарфлашдан воз кечгани кўриниб турибди. Энди ёш футболчиларга эътибор қаратадиган пайт етиб келди. Шунча йил легионерлар ва ўртача савиядаги ёши катта ўйинчиларга пул сарфланди, бироқ бунинг фойдаси деярли сезилмади. Жамоа аутсайдерлар сафидан узоқ муддатга чиқа олмади.

Шунингдек, ёшлар билан ўйнаганда катта маблағ сарфланмайди. Бу ҳам маблағни тежаш, ҳам янги истеъдодларни тарбиялаш деганидир. Лукин “Зарафшон”да ишлаб, ёшлар билан яхши жамоа туза олишини кўрсатди. “Қизилқум” вилоят марказига кўчирилгач, жамоага бўлган эътибор ва талаб ортиши тайин. Бу йил ушбу жамоани жадвалнинг ўрта поғоналарида кўрсак, бу ҳам ёмон натижа бўлмайди.



“ҚИЗИЛҚУМ”
Келди                              Қаердан

Владимир Шишелов       “Металлург” Кузбасс
Шерали Жўраев             “Олмалиқ”
Руслан Вагапов              “Металлург”
Ўктам Саъдинов             “Зарафшон”
Миржалол Қурбонов        “Гулистон”
Самандар Шодмонов      “Насаф”
Ғайрат Жумаев                “Нефтчи”

“Қизилқум”ни 2013 йил майдонга тушган футболчилардан нақд 20 нафари тарк этган. Лекин бу билан жамоа сезиларли тарзда кучсизланмади. Чунки ўзгаришлар кўпроқ ўтган мавсумнинг биринчи даврасидан кейин рўй берганди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилар ҳам савия борасида бошқалардан қолишмасликларини намойиш этишяпти. Лукин имкон қадар таркибда олдига қўйилган мақсадга эришиш йўлида кураша оладиган футболчиларни қолдирди. Янги келган ўйинчилар эса жамоага мослашиб кетишда ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Тўғри, Шишелов ҳозирча голлар ҳисобини очганича йўқ, лекин Володя рақиб ҳимоячиларини ўзига жалб этиши билан ҳам навоийликларга ёрдам беради. Айни пайтда “Қизилқум”нинг ҳимоядаги ишлари ёмон эмас, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда муаммолар мавжуд. Айнан шуни ҳал этган тақдирда Лукин бемалол яхши натижага умид қилиши мумкин.

2012 йилги таркибга эътибор қаратсак, ундан Жабборов, Макосин, Холиқов, Рустамов, Усмонов, Жўраев, Қамбаров, Ҳайдаров ва Абдуллаевнинг ўйнаб келаётганини кўрамиз. Бу ёмон кўрсаткич эмас. 9 футболчи жамоа ўзагини ташкил қилиши мумкин. Бу рақам футболимиз даражасида ёмон эмас. Баъзи жамоаларда икки йил олдинга таркибдан бунча анча кам футболчилар қолган.



Кетганлар: Хуршид Йўлдошев, Равшан Меҳмонов, Зафар Тўраев, Исроил Эргашев, Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Илья Ильин, Темур Яфаров, Аваз Агалиев, Азамат Абдуллаев, Янис Манзукас, Муқим Тошматов, Андрей Власичев, Тимур Васильев, Тимур Айзатулов, Алишер Саматов, Жалил Кимсанов, Фарруҳ Шотурсунов, Олим Навкаров, Феруз Бобоқулов.

2012 йилги таркибдан қолганлар: Эркин Жабборов, Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Азиз Усмонов, Шерали Жўраев, Файзулла Қамбаров, Фарруҳ Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

Жамоаларда юзага келган ўзгаришларни таҳлил қилишимизнинг сабаби, айни пайтда клубларимиз қай даражада барқарор эканлигини кўрсатишдан иборат. Тўғри, бу ҳамиша ҳам жамоанинг натижаларига таъсир кўрсатмаслиги мумкин, лекин “Андижон” ва “Навбаҳор” мисолида бунинг салбий таъсири борлигини кўриб ўтгандик. Келаси ҳафтада ҳам яна икки жамоадаги таркиб билан боғлиқ ўзгаришларга тўхталамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика