Latest news

12:31U-20 Осиё кубоги. Ироқ – КХДР (онлайн ҳисоб)  0 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  4 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  5 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  2 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  7 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   2 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3 08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  22 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  7 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  11

Зерикарли 1-бўлимдан шиддатли 2-бўлимга қадар: “Сурхон” – “Қўқон-1912” ўйини ҳақида News

Зерикарли 1-бўлимдан шиддатли 2-бўлимга қадар: “Сурхон” – “Қўқон-1912” ўйини ҳақида

20 март куни Суперлиганинг 3-тур учрашувлари якунига етди.

Кун доирасидаги 3 учрашувнинг дастлабкиси Сурхондарёда “Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Дуранг натижа қайд этилган баҳс ҳақида сўз юритамиз.

Зерикарли 1-бўлим

Ўйиннинг илк дақиқалари шиддатли тарзда бошланди. Кўринишидан муросасиз кечадиган баҳснинг 8-дақиқасида қўқонликлар бурчак зарбасига эга чиқишди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозага йўллади, бироз озгина ноаниқ бўлди. Aслида, шундан сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳужумларга ўтиб туришди, лекин уларнинг хавфлилиги ҳаминқадар эди. Aлбатта, бунга Термиздаги ёмғир ҳам ўз таъсирини ўтказган бўлиши мумкин, бироқ ўша куни жамоалар 1-бўлимни шу тарзда ўтказишди.



1-бўлимнинг акси: Шиддатли тарзда ўтган 2-бўлим ҳақида

Жамоалар кўринишидан барчасини 2-бўлимга олиб қолганга ўхшаб майдонга тушишди. “Қўқон-1912” жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумларга зўр берди. Бу эса табиийки, голга олиб келди. “Сурхон” футболчиси Владимир Буданя Шохназар Норбековга нисбатан ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди. “Спорт” телеканали орқали томоша қилган мухлис, футболчи, ҳакам ёки стадиондан ўйинни кўрган мухлисдан фарқи қолмай, такрорий лавҳани ҳам кўра олмади. Шу боис, қанчалик даражада қўполлик ишлатилганини билмадик, бироқ бир кўришдан бу пеналтига ўхшади. Уни амалга оширган Мурод Холмуҳаммедов эса мўлжалда адашмади – 0:1.

Голдан сўнг “Сурхон” жамоаси аъзолари ҳужумларга янада зўр берди. Қатор ҳужумлар, бир неча вазиятлар юзага келтира олди жамоа. Ҳатто, бир вазиятда пеналтига ўхшаш ҳолат ҳам бўлганди, бироқ “Спорт” каналидаги такрорий лавҳалар берилмагани яна панд берди. Биз эса шунчаки овозлардан сурхондарёлик мухлисларнинг ҳакамни одатий сўкишини эшитдик. 77-дақиқада Aсрор Ғофуров катта саҳнага чиқди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Ғофуров боши билан дарвозага йўллади – 1:1.

Ҳисоб тенглашча қўқонликлар ҳам, мезбонлар ҳам олдинга ўтишга кўпайтиришди. Майдон “ёнди”, дея олмаймиз-ку, бироқ яхши ўйин бўлди анча. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтларда эса Мурод Бобожонов барчасини ҳал қилиши мумкин эди. 2 дақиқада узоқ масофадан икки марта кучли зарба берди. Бироқ биринчисида тўп дарвоза устуни устидан, кейин эса дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Шундай натижа ва ўйин билан учрашув ўз ниҳоясига етди.


Мураббийларнинг фикри

Рифат Акрамхўжаев: "Биринчи голдан кейин устунлик биз тарафга ўтди"         

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, мухлисларимиз кутган натижани қўлга кирита олмадик"        



4-тур олдидан

1 апрель куни “Сурхон” жамоаси Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Ҳозирги кунга қадар жиззахликлар 3 ўйиндан сўнг 2 ғалаба, 1 дуранг натижа билан 7 очкога эга. “Сурхон” эса мазкур баҳсдан сўнг 4 очкога эга.

2 апрель куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйиндан кейин қўқонликлар 1 ғалаба ва 2 дуранг натижаси билан 5 очкога эга.




Coca Cola Суперлига, 3-тур
СУРХОН – ҚЎҚОН-1912 - 1:1
20 март 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ахмед Тиллаев

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 52 пенальти, - 0:1. Асрор Ғофуров 77, - 1:1 (Алишер Салимов).

"Сурхон": 13.Акром Хўжаев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов (8.Жаҳонгир Аҳмадов, 76), 10.Мурод Бобожонов, 11.Зоҳир Пиримов (21.Жавоҳир Эсонқулов, 69), 14.Жасур Холтўраев (38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 69), 15. Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Азамат Аҳмедов, 3.Камолиддин Ашуров, 9.Низомжон Норов, 70.Иброҳим Йўлдошев.

"Қўқон-1912":
1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 7.Асадбек Собиржонов (13. Сардор Азимов, 72), 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шохназар Норбеков, 15.Ойбек Рустамов (11. Мўмин Мелиев, 81), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов, 64).
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5. Славко Лукич, 14. Аваз Маматхўжаев, 99. Андрей Сидоров.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов 15, Иван Йосович 65, Асрор Ғофуров 67, Фарҳод Бекмуротов 82, Музаффар Абдуллаев 90+2.


Surkhon

Asror Gafurov - 77'

Superliga. Round 3

20/03/2021, 16:15

1
:
1
Finished

Kokand-1912

Murod Khalmukhamedov - 52'

45'
90'
51'  Akrom Xodjayev
66'  Asror Gafurov
69'  Zokhir Pirimov (Javohir Esonqulov)
69'  Jasur Xolturayev (Mukhammadali Abdurahmonov )
76'  Islom Toshpulatov (Жахонгир Ахмадов)
77'  Asror Gafurov
77'  Алишер Салимов
15'  Oybek Rustamov
52'  Murod Khalmukhamedov
64'  Yacouba Bamba (Iqbol Malikjonov)
65'  Ivan Josovic
72'  Asadbek Sobirjonov (Sardor Azimov)
81'  Oybek Rustamov (Mumin Meliev)
82'  Farhod Bekmurodov
90'  Muzaffar Abdullayev




Оғабек Самисов

Фото: Собитжон Ходжамқулов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика