Latest news

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  29 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  3 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  58 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  43 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади News

Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувига келади

ФИФА президенти Зепп Блаттер «Равшан» ва «Истиқлол» футбол клублари ўртасидаги Тожикистон Суперкубоги учрашувига ташриф буюради.
Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерациясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

ФИФА президенти Зепп Блаттер 24 март куни расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва икки кун давомида ушбу мамлакатда бўлади. Жаҳон футболи раҳбари ташрифи давомида Тожикистонда эълон қилинган Оммавий футбол йилини очиб беради. Очилиш маросими 25 март куни Душанбедаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

Худди шу куни Зепп Блаттер Тожикистон Суперкубоги учрашувида ҳам меҳмон бўлади. Ушбу учрашувда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони, Кўлобнинг «Равшан» ва амалдаги Кубок соҳиби, Душанбенинг «Истиқлол» жамоалари ўзаро майдонга тушади. Ўйин Душанбедаги Марказий стадионда ўтказилади.

«Блаттернинг расмий ташриф давомида Тожикистон раҳбарияти ва мамлакат футбол федерацияси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган», – дейилади ТФФ хабарида.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика