Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

Зенан Займович: "Сўғдиёна"да нечта гол ураман? Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин..." News

Зенан Займович: "Сўғдиёна"да нечта гол ураман? Олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Лекин..."

"Сўғдиёна" жамоаси кеча Туркия йиғини доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Сўғдиёна" Сербия клуби билан дуранг қайд этди

Сербиянинг "Железничар" жамоаси рақиб вазифасини ўтаган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Жиззахликларнинг ўйиндаги ягона голига босниялик ҳужумчи Зенан Займович муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг у сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Железничар" билан ўйин ҳақида...

- Биринчи ўйин ҳеч қачон осон ўтмайди. У расмий ёки ўртоқлик бўлсин старт барибир қийин бўлади. Ўйиндан-ўйинга барчаси жойига тушиб боради, деб ўйлайман.

- "Сўғдиёна"га келганингизга 2 ҳафтадан ошди. Мослашиш жараёнидан ўтяпсизми?

- Мослашиш жуда яхши кетяпти. Мураббийлар, футболчиларнинг кўмагини ҳис қиляпман. Иккинчи қадам бу тил ўрганиш. Футболда терминлар бир ҳил қўлланилади. Лекин ўзаро мулоқотда барибир мен ўйнаётган мамлакат тилини бироз билиш керак. 

- Маълумотларга қараганда сизда Бельгия, Босния ва Герцоговина фуқаролиги бор. Аслида қайси мамлакатда туғилгансиз?

- Бельгияда туғилганман. футболчилик фаолиятимни эса "Антверпен" ёшлар жамоасида бошлаганман. Шу вақтгача профессионал фаолиятим давомида Хорватия, Босния ва Герцоговинада тўп тепганман. Ўзбекистон мен учун янги саргузаштлар, ўзимни бошқа чемпионатда синаб кўриш имконияти. 

- "Сўғдиёна"га қандай келиб қолдингиз?

- Клубдагилар таклиф билан чиқди, хоҳиш-истакларим билан қизиқди. Рози бўлдим. Ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Олдинги чизиқда кўп вазиятлар яратамиз. Бу ҳужумчи учун жуда яхши. 

- Ўзбекистонда ўйнаган 3 нафар ҳамюртларингизни санаб берингчи?

- Самир Бекрич ("Бунёдкор"), Керим Палич ("Металлург"), Дарко Маркович ("Пахтакор") лигангиз ҳақида маълум бир маълумотларни айтишди. 

- Ҳужумчидан табиийки биринчи навбатда гол кутилади. Легионер бўлса бу босим икки ҳисса ортади. 2023 йилда нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Голлар сони борасида олдиндан башорат қилишни ёқтирмайман. Аммо ўйиндан завқ олиб ҳаракат қилсангиз голни ўзи келади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика