Latest news

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  1 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО News

“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО

Иккинчи лига клубларида тўп тепаётган футболчиларини, уларнинг мураббийларини Суперлигадаги каби яхши билишмаса-да, мухлислар уларнинг фаолиятлари билан унчалик ҳам таниш бўлмаса-да, лекин бу лигада ҳам истеъдодли футболчилар бор.

Хусусан, “Зангиота” футбол клуби таркибидаги футболчиларнинг Тошкент вилояти биринчилиликларидаги иштирокини эътирофга сазовор, дейиш мумкин.

1995 йилда ташкил топган клуб ўша йилдан буён иккинчи лига ўйинларида мунтазам иштирок этиб келади. 2015 йилдан 2017 йилгача бироз муддат Тошкент шаҳар иккинчи лига ўйинларида иштирокини давом эттирган клуб жамоаси 2017 йили етакчилик қилиб, кубокни қўлга киритган. 

2018 йилдан яна пойтахт вилояти чемпионати жадвалидан ўрин олган жамоа мавсумни бешинчи ўрин билан якунлаган бўлса, жорий йилда Бўка тумани ва Бекобод шаҳридан кейин ўн олтита жамоа орасида учинчи ўринни банд этиб, бронза медали эгаларига айланди. 

Зангиота туман ҳокимлигининг ҳомийлиги остида фаолият кўрсатаётган клубнинг асосий базаси туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли У. Мусаев номли футбол ўйингоҳи саналади ва машғулотларни асосан ушбу стадионда олиб боради. 

Салим Раззоқов, Ботирали Орипов (дарвозабонлар), Хуршид Отабоев, Равшан Орипов, Хайрулла Рихсибоев, Фурқат Отабоев, Дилшод Юнусматов, Шерзод Бахтиёров, Мардон Жўрахонов, Шерали Саидқосимов, Ғулом Ҳалимтоев, Қаҳрамон Муҳаммедов, Сардор Салимов, Камол Нурматов, Ҳаётмат Юнусматов, Шерали Қодиров, Бахтиёр Исматуллаев, Бахтиёр Зокиров, Шавкат Юнусматов, Комилжон Каримжонов, Одил Ҳамидов, Сардор Ҳамидуллаев (ярим ҳимоячилар), Аваз Асилбеков, Илёс Зуфаров, Ғофир Ҳалимтоев, Салоҳиддин Нажимов, Диёр Муратов, Қодир Сайдуллаев, Бекзод Шукуров, Шукуриддин Абдулфаёзов (ҳужумчилар) айни пайтда жамоа аъзолари саналишади. Жамоа бош мураббийи - Салоҳиддин Нажимов. 

Тажрибали мураббий саналаган С.Нажимов 2015 йилда ёрдамчи мураббийликдан ишни бошлаган бўлса, 2016 йилдан жамоа бош мураббий сифатида ишлаяпти. 

Бош мураббийнинг таъкидлашича, Зангиота туман ҳокимлиги клуб муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериб, ҳомийлик қилиб келаётган бўлса, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби (директори Комилжон Одилов) жамоанинг доимий ҳамкори саналади. Ҳамкорлик эса селекция ишларида ижобий таъсир кўрсатиб, футболда истеъдоди юқори бўлган болаларнинг катта футбол сари қадам ташлашига замин яратади. Шунингдек, тадбиркор Ҳусниддин Ҳалимовнинг ҳам жамоага кўрсатаётган ҳомийлик ёрдамидан футболчилар доим мамнун.

Бир сўз билан айтганда, “Зангиота” футбол клубининг фидойи жамоаси туман шафарифини муносиб ҳимоя қилишлари учун жамоатчилик асосида бўлсада, тер тўкиб, меҳнат қилади, машғулотларга зўр бериб, футбол майдонида бор маҳоратларини ишга солиб, ғалаба сари интилади. Келаси йилги мавсумда натижасини бунданда юқори бўлишини истаган жамоага омад тилаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика