Latest news

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  24 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  225 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Зафар Полвоновга гол уриши учун 521 дақиқа керак бўлди News

Зафар Полвоновга гол уриши учун 521 дақиқа керак бўлди

Ва ниҳоят, 9-турга келиб “Олмалиқ”нинг 9-рақамдаги ҳужумчиси Зафар Полвонов ушбу мавсумдаги илк голини киритди.
Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган “Динамо”га қарши баҳсда 90 дақиқа ҳаракат қилган Полвонов 75-дақиқада “Динамо” дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.

Зафарга бу йилги чемпионатда биринчи голини уриб олиш учун 521 дақиқа керак бўлди. У майдонда ҳозирча 536 дақиқани ўтказди. Барча турда иштирок этган футболчи ҳар бир ўйинда ўртача 59 дақиқадан тўп сурди. Демак, Полвоновнинг гол уришини жамоа мухлислари нақ тўққиз тур кутишди. Буни эса “Олмалиқ” учун қувончли хабар деса бўлади.

Полвонов қайси ўйинда қанча ҳаракат қилди? Шу ўринда қаршилик ҳужумчининг ҳар бир учрашувда неча дақиқадан тўп тепганини келтириб ўтсак. Аввало шуни айтиш лозим, Зафар бўлиб ўтган барча учрашувларда иштирок этди, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирадан тушди. Игорь Шквирин уни тўп кирита олмаётгани учун кўп бора танқид қилаётганди, мана энди ҳужумчи танқидларга бироз бўлса-да чек қўйди.

1-тур. «Олмалиқ» – «Металлург» – 3:2
Полвонов ўйинни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракат қилди.

2-тур. «Олмалиқ» – «Сўғдиёна» – 4:2
Ҳужумчи яна асосий таркибда тушди ва 54-дақиқагача ўйнади

3-тур. «Бунёдкор» – «Олмалиқ» – 1:1
Асосий таркибдан ўрин олган футболчи 86 дақиқа тўп тепди.

4-тур. «Олмалиқ» – «Андижон» – 0:0
Игорь Шквирин Полвоновга 90 дақиқа ўйнаш имконини берди.

5-тур. «Пахтакор» – «Олмалиқ» – 1:0
Асосий таркибда ўйинни бошлаган Зафар биринчи таймдан кейин алмаштирилди.

6-тур. «Олмалиқ» – «Қизилқум» – 1:0

Футболчи захирада қолдирди ва ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда майдонга тушди.

7-тур. «Машъал» – «Олмалиқ» – 0:0

Ҳужумчи яна асосий таркибдан ўрин олмади, лекин 57-дақиқада майдонга тушди.

8-тур. «Нефтчи» – «Олмалиқ» – 2:1

Полвонов кетма-кет учинчи марта захирада қолдирилди ва 62-дақиқадан ўйнаш имкониятига эга бўлди.

9-тур. «Олмалиқ» – «Динамо» – 3:1
Қаршилик ҳужумчи 90 дақиқа тўп тепиш имкониятига эга бўлди ва 75-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритди.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика