Latest news

15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  3 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  10 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  2 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2 (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  56 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  17 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз” News

Зафар Полвонов: “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани унутиб “Сурхон” билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз”

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Учрашувда кўплаб вазиятлар яратган Миржалол Қосимов шогирдлари Элгужа Григалашвилининг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритди. Ушбу беллашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Қисқа қилиб айтганда оғир ўйин бўлди. Карантиндан сўнг киришиб олиш осон бўлмайди. Менимча, бугун икки жамоа ҳам қийналди. Лекин, биз биринчи бўлиб гол урдик. Битта тўп ўйин масаласини ҳал қилди. Ҳали кўп ишлашимиз, камчиликлар ва хатоларни камайтиришимиз керак. Барибир уч ой муддат давомида дам олганимиз ўйин давомида билинди. Бугун майдонда ғалаба учун борини берган жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. “Қизилқум” устидан қозонилган ғалабани тезда унутиб “Сурхон”га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Навоий шаҳри жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан, улар ҳам ўзларини кўрсатишлари шубҳасиз.

Рақибга қараганда спорт формамиз яхшироқ кўринди? Ҳа, тўғри. Мураббийимиз Миржалол Қосимов футболчиларни жисмоний жиҳатдан қандай тайёрлашни жуда яхши биладилар.

Бу ўйинимизни энг яхшиси дейишга ҳали эрта. Зеро, биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Футболимиз тарихида бу қадар мажбуран узоқ танаффус бўлмаганди. Тўлиқ мослашиб олишимизга вақт керак. Бошқа жамоалар ҳам ютқазиш учун ҳаракат қилмаслиги аниқ. Шунинг учун ҳозирликни янада жиддий тарзда олиб борамиз ва мураббийларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз”,- дейди Зафар Полвонов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика