Latest news

22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим” News

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим”

Coca Cola Cуперлигасининг сўнгги тури мухлисларга бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувларни тақдим қилди.

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” ва “Суғдиёна” баҳсида учинчи ўрин эгаси аниқланган бўлса, “Бухоро” ва АГМК ўртасидаги ўйин тамомила ҳаёт-мамот жангги бўлди десак муболаға бўлмайди. Боиси, мазкур беллашув кўҳна шаҳар жамоаси учун кучлилар сафида қолишга сўнгги имконият эди. Олмалиқликлар эса мавсумни муносиб якунлашни мақсад қилишганди. Биз билан суҳбатда бўлган АГМК етакчиси Зафар Полвонов юқоридаги гапларимизга қўшилган ҳолда, мавсум якуни таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Аввало “Бухоро”га қарши кечган ўйин ҳусусида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Ушбу ўйин ҳақида кўп гапиришим мумкин. Масалан, рақибимиз қуйи лигага тушиб кетмаслик учун барча чораларни кўрди. Улар ўз майдонида яхши ва тартибли футбол намойиш этишди. Биз ҳам олтинчи ўрин учун ҳаракат қилдик. Билмадим, бундай майдонда тўп тепиш оғир бўлди деб ўйлайман. Жамоадошларимга раҳмат айтаман, охиргача кураш олиб боришди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. “Бухоро”ни Суперлигада қолгани билан табриклайман.

- АГМК учун ушбу мавсум ниҳоятда оғир ўтди. Умуман жамоанинг бу йилги мусобақалардаги иштироки ҳақида фикр билдирсангиз..

- Ҳа. Тўғри. Жуда қийин мавсумни ўтказдик. Яхши ва ёмон тарафлари ҳам бўлди. Муносиб тўп тепиш учун сўнгги лаҳзагача курашдик. АГМК тез орада шаклланган янгги жамоа саналади. Боллар билан ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак эди. Шунга қарамай мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Ютган ва мағлуб бўлган учрашувларимизда доим қўллаб қувватлаб туришди.

- Биринчи даврада “Қўқон 1912”га қарши кечган баҳсда бешта гол уриб, қайсидир маънода рекорд ҳам ўрнатдингиз. Кетма-кет голлар урдингиз. Тўпурар бўлишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта. 2019 йил мен учун омадли келди деб ўйлайман. Чунки, Миржалол Қосимовдек мураббий билан бирга ишлаш орзуим эди. Шукурки бунга эришдим. Қайсидир пайтда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Мен ҳужумчиман, вазифам гол уриш. Ўзимга ҳар бир ўйинда аниқ мақсад қўяман, кўпроқ тўп киритиб тўпурарлар рўйхатидан жой олишни истайман. Бунинг ортида эса катта меҳнат ётади. Ишлашдан ҳеч қачон қочмайман. Тўғриси, мураббийимиз Миржалол Қосимовдан кўп нарсалар ўргандим. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бир ўзим ҳеч нарсага эриша олмайма, жамоадошларимсиз бирон нарса қила олмасдим. Биласизми, қанча кўп гол урса одам шунча ёшариб кетар экан.


- Жамоа мавсумни бошқаларга қараганда эртароқ бошлади. Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари, Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушди. Етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани мавсум давомида билиндими?

- Албатта билинади. Тез фурсатда жамоани тиклаш ўзимас. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Афсус, Суперлига тугаб қолди. Чунки, деярли ҳаммамиз бир биримизни тушуниб, ўрганиб қолгандик. Агар, бошидан шундай тўп тепганимизда кўпгина жамоаларга бош оғриқ бўлардик. Шунисига ҳам шукур деймиз.

- Иккинчи даврада АГМК янада ишончли ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ? Юқорида айтганингиздек вақт омилими ёки янгги қўшилган футболчилар жамоани ўзгартирдим?
- Ҳа. Тўғри айтасиз. Иккинчи даврани яхши бошладик. Танаффус пайтида Тошкентда кўпроқ машғулотлар ўтказдик, тактик-схемалар устида иш олиб бордик. Тўп билан ва тўпсиз муомала қилишни шакллантирдик. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Тушунмовчилик ва муаммолар ҳар бир жамоада бўлади.

- Ўзбекистонда ҳужумчилар етишиб чиқиши бироз секинлашгандек назаримда. Асл муаммо болалар футболида бўлиши мумкин. Форвардлар билан ишлайдиган алоҳида мутахассисларни жалб этиш керакдир...

- Албатта. Жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши лозим. Ўзбекистонда ҳужумчилар кам кўринмоқда. Агарда, ёш иқтидорли форвардларга эътибор қаратилмаса, бу борада муаммолар кузатилаверади. Одам ўз устида ишласа, меҳнатдан қочмаса ҳаммаси яхши бўлади. Масалан, мен Европа футболидаги футболчиларни ўйинларини кўп кузатаман. Луис Суарес, Карим Бензема, Муҳаммад Салоҳ каби юлдузларни ҳаракатини кузатиб бораман. Улардан ўрнак олишга интиламан.

- Жамоада мавсумни соврин билан якунлаш имкони мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон Лига кубогида “Пахтакор”ни мағлуб этиш керак бўлади. Бу ўйин кубок баҳсидан фарқли равишда бошқача ўтишини тахмин қилиш мумкинми?

- Имконият бор. Тўғри, “Пахтакор” кучли, ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар тўп тепади. Бизда ҳам яхши тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Насиб қилса совринни ўзимизники қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика