Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади? News

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?

Туриннинг "Ювентус" клубида вазият ҳар томонлама жиддий.

Клуб 2023 йил ёзида ойлик маошларга тўланадиган маблағларни камайтиришни режалаштиряпти. Бунинг учун эса Адриен Рабьо, Хуан Куадрадо ва Анхель ди Мария каби ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборишга тўғри келади. Фақат бу юлдузли номлар билан тўхтаб қолинмайди. Тарк этадиганлар рўйхати каттароқ. 

Турин клубига икки марта ижара асосида келиб кетганидан сўнг 2017 йил ёзида Куадрадо бутунлай қўлга киритилган эди. Колумбиялик ярим ҳимоячининг кетиш вақти келган кўринади. 34 ёшли футболчи "Монца"га мағлуб бўлинган учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Бу ушбу мавсумда жамоасига ёрдам бера олмаган биринчи ўйин бўлди. 

Ёзда ПСЖдан келиб қўшилган Анхель ди Мариянинг шундоқ ҳам атиги бир йилга мўлжалланган шартномаси бор эди. Футболчи жамоадаги дебютидан буён бор-йўғи битта гол уришни эплай олди. "Сассуоло"га қарши кечган ўша учрашувда (3:0) у ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйганди. Энг охирги ўйинда "Монца"га қарши кечган баҳсда у майдондан четлатилган эди.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Рабьога жиддий қизиқиш билдирди. Энди у яна сотиладиганлар рўйхатига тушади. У жароҳат туфайли А Сериянинг охирги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Ювентус"ни молиявий қийинчиликлар сабабли тарк этадиганлар ичида ҳимоячи Алекс Сандро ва дарвозабон Карло Пинсольо номлари ҳам санаб ўтилган.

Юқоридаги 5 футболчининг Турин клуби билан битими 2023 йил ёзида якунига етади. Улар эркин агентга айланиб, жамоани тарк этишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика